ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Корхона қиймати шартномада инвентаризациялашнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган корхонани тўлиқ инвентаризациялаш асосида аниқланади. Шу тарзда аниқланган корхона қиймати __________________________ (ёзма равишда)сўмни ташкил этади.
2.2. Шартнома имзолангунга қадар инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосасини, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак.
2.3. Сотувчи ва Сотиб олувчи ўртасида ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклда ва тартибда амалга оширилади:
____________________________________________________________________________________
ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
корхонани Сотиб олувчига топширишни топшириш далолатномасига мувофиқ амалга ошириш ва унда корхонанинг таркиби ва кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида хабардор қилинганлиги, шунингдек топширилган мол-мулкда аниқланган камчиликлар ҳақида маълумотлар ва йўқолганлиги туфайли топшириш мажбуриятлари вужудга келиши мумкин бўлмайдиган мол-мулкнинг рўйхатини кўрсатиш;
ўз ҳисобидан корхонани топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш;
мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган барча ҳужжатларни Сотув олувчига топшириш;
корхона таркибига киритилган мажбуриятлар бўйича унинг сотилиши тўғрисида барча кредиторларни хабардор қилиш.
3.2. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
корхона қийматини шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда тўлаш;
корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаганлиги учун бажара олмайдиган мажбуриятлар киритилганлиги сабабли тегишли лицензияни олиш ва юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш учун барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |