Multisim дастури
Multisim дастури дастлаб Electronics Workbench фирмаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, дастур жуда оддий график интерфейсдан иборат эди.
Хозирги кунда Electronics Workbench National Instruments Corporation фирмаси таркибига киради ва бу фирма ушбу дастурни мукаммалаштирилган вариантларини таклиф этади.
Multisim дастурининг асосий хусусияти шундаки, ўлчаш асбобларининг аналогини имитация қилувчи виртуал ўлчаш асбобларини мавжудлигидадир.
Multisim 10.0 , Ultiboard 10.0 хозирги кунда кенг фойдаланиладиган ва SPICE-моделлаштиришда электр схемаларини тахлил этиш, печат платаларини лойихалаш тестлаш имконини берадиган дастурлаш версиялари хисобланади.
Multisim муҳити
Multisim да учта сатҳли маълумотлар базаси мавжуд:
- Master Database -Асосий маълумотлар базаси, барча компонентларни ўз ичига олади;
- User Database - Фойдаланувчи маълумотлар базаси, фойдаланувчининг компонентларини сақлаш учун ишлатилади;
- Corporate Database -Корпоратив маълумотлар базаси, тармоқнинг барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган копонентлар.
Master Database маълумотлар базаси қуйидагилардан иборат:
- Sources- барча ток ва кучланиш манбалари, ерга уланишларни ўз ичига олади.Бунда power sources (ўзгармас ва ўзгарувчи кучланиш манбаси, ерга уланиш, симсиз уланиш – VCC, VDD, VSS, VEE), signal voltage sources (тўғри тўрт бурчакли импульслар манбаи, маълум вақт оралиғидаги сигналлар манбаи), signal current sourses ( ўзгармас ва ўзгарувчи ток манбалари, тўғри тўртбурчакли сигналлар манбаи);
- Basic – схематехниканинг асосий элементларидан иборат: резистор, индуктив элементлари, сиғим элеменлари , калитлар, трансформаторлар,реле, коннекторлар ва х.з.
- Diodes-диодларнинг хар хил турларини ўз ичига олади : фотодиод, Шоттки диодлари, светодиодлар ва х.з.
- Transistors- транзисторларнинг турлари: pnp-, npn-транзисторлар, биполяр транзисторлар, МОП-транзисторлар, КМОП-транзисторлар.
- Analog- кучайтиргичларнинг барча турлари: операцион, дифференциал, инвертиртирловчи;
- TTL- транзистор-транзистор мантиқ элементлари;
- CMOS- КМОП мантиқ элементлари;
- MCU Module (multipoint control unit)– бошқарувчи модуль;
- Advanced_Peripherals- ташқи элементларни улаш;
- Misc Digital- рақамли қурилмалар;
- Mixed- комбинацияланган компонентлари;
- Indicators- ўлчаш асбоблари (вольтметрлар,амперметрлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |