ШИФОХОНАГАЧА БЎЛГАН БОСҚИЧДА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ .
Қон йўқотиш сезиларли даражада бўлса , қуйидагиларни ёдда тутмоқ лозим: гемодинамика бузилиши оқибатида юракнинг қисқарувчанлиги ортганлиги , ўпка вентиляциясининг кучайганлиги , қонда гидремия ва қайта тақсимланиш рўй бериб , тери ва шиллиқ қаватларнинг оқариши , оёқ – қўлларнинг совуши , нафас ва пульснинг тезлашуви , артериал босимнинг тушиб кетиши (диостоликка нисбатан систолик босимнинг кўпроқ тушиши ) , диуриезнинг камайиши ёки умуман тўҳташи кузатилади . Бу даврда эритроцитлар миқдори , қоннинг гемоглабинга тўйиниши , гемотокрит кўрсаткичлари кам ахборот беради .
Тиббиёт ҳамшираси қон йўқотган ҳар қандай бемор шошилинч ёрдам кўрсатилишига муҳтож эканлигини ёдда тутиши лозим . Қуйидаги жадвалда турли даражада қон йўқотган ҳолатларда кузатиладиган белгилар келтирилган .
Даражаси
|
Клиник белгилар
|
Қон йўқотишнинг % ва миқдори
|
Норма
|
Белгилар йўқ , қон босими меъёрида
|
10%;
450-500 мл
|
I- даража
|
Бироз тахикардия , қон босими бирмунча паст , веноз гипотония , яққол намоён бўлмаган олигурия , оёқ- қўлларнинг совуши .
|
15-20 %;
700-1.300 мл
|
II- даража
|
Томир уруши бир дақиқада 120-140 та , систолик босим 100 мм симоб устунидан паст , веноз гипотония , тери ва шиллиқ пардаларнинг оқариши , ҳансираш , оқариш негизида ционоз , совуқ тер босиши , олигурия (бир соатда 20 мл дан кам), бесаранжомлик .
|
25-45 % ;
1.300-1.800 мл
|
III- даража
|
12 соатдан ортиқ гипотония , томир уриши 140 дан ортиқ , қон босими 60 мм симоб устунидан паст ёки аниқланмайди , ҳушсиз , тери ва шиллиқ пардалари жуда ҳам оқарган , оёқ қўлларининг совуши , олигоанурия
|
50 % дан ортиқ ;
2.000-2.500 мл
|
Қон йўқотиш оқибатида гемодинамикаси ўзгарган беморларга шифохонагача бўлган даврда ёрдам кўрсатиш тамойиллари .
Бемор горизонтал ҳолатда ётқизилади , гиповалемияда эса бош қисми пастроқ туширилади .Қон кетишини тўхтатиш: боғлам , жгут , қон кетаётган соҳага музли халтача қўйиш ва зудлик билан беморни шифохонага юбориш чора – тадбирларини кўриш .
Ҳамширалар учун телеграм канали.
Фойдаланилган адабиёт : Ҳамширалар фаолиятида профилактика китоби
Do'stlaringiz bilan baham: |