Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартиби тўғрисида низом


IV. РЕЦЕПТ БЛАНКЛАРИНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ


Download 0.81 Mb.
bet4/9
Sana19.12.2022
Hajmi0.81 Mb.
#1032749
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Маьруза

IV. РЕЦЕПТ БЛАНКЛАРИНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ

  • Рецептда беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми, тўлиқ ёши кўрсатилади. Рецептда дори воситасининг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулда тайёрланишида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, қабул қилиш даврийлиги, давомийлиги, озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари учун – дори воситасини қабул қилиш вақти (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда амбулатор шароитда даволанувчи беморларга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкида берилади. Ушбу шаклдаги рецепт бланкида иккита дори воситаси тайинланиши мумкин.
  • Стационар шароитда даволанувчи беморларга дори воситаси тайинланганда рецепт мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкида берилади.

Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш
ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини
рецепт асосида бериш тартиби тўғрисида Низомга
1-илова
Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини
тайинлаш ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини
рецепт асосида бериш тартиби тўғрисида Низомга
2-илова
Изоҳ:
Рецепт бланкининг ўлчами - 105 х 148 мм.
Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.
(рецептнинг орқа томони)
ЭСЛАТМА
Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки муҳр босилади.
Рецептда дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги шифокорнинг фармацевт ходимига ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.
Рецептда фақат битта дори воситаси ёзилади.
Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.
Рецептда дори воситаси бир курс даволаниш учун етарли миқдорда тайинланади
Қаттиқ ва сочилувчан дори воситалари граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори воситалари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.
"Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби иборалар билан чегараланиш ман этилади.
Шифокорнинг имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.
Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиши мумкин.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling