ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА СТАЦИОНАР ШАРОИТДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАРГА - Дори воситасини индивидуал ўзлаштиролмасликда ва (ёки) бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда даволаш-профилактика муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати томонидан Асосий дори воситалари рўйхатига, шу жумладан даволаш стандартларига кирмайдиган дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши уларнинг ҳалкаро патенланмаган номлари бўйича даволаш-профилактика муассасаси Доимий фаолиятдаги ҳайъатининг учтадан кам бўлмаган аъзоларининг имзоланган хулосаси асосида амалга оширилади. Ушбу хулоса беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади.
Қуйидаги ҳолларда беморга дори воситаларининг асосли тайинланганлиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокор ёхуд клиник фармаколог билан келишилиши лозим: - беморга бир вақтнинг ўзида бешта ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;
- асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлар мавжуд бўлганда;
- мазкур Низомнинг 13-иловасидаги Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда;
- дори воситасини индивидуал ўзлаштиролмасликда ва (ёки) бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Асосий дори воситалари рўйхатига, шу жумладан диагостика ва даволаш стандартларига кирмайдиган дори воситалари тайинланганда;
- дори воситаси қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига ҳос кечмаслигида, дори воситалари ўзаро таъсири ва мутаносиблигининг ўзига хослиги туфайли, айрим дори воситаларининг қўлланилишига доир йўриқномаларга мувофиқ тайинланиши уларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларда.
- Юқорида санаб ўтилган ҳолларда тайинланган дори воситалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши лозим.
Давоми - Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморларга даволовчи шифокор томонидан рецепт ёзилишида озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари учун – дори воситасини қабул қилиш вақти (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |