Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартиби тўғрисида низом


Download 0.81 Mb.
bet6/9
Sana19.12.2022
Hajmi0.81 Mb.
#1032749
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Маьруза

Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги бланкларда даволовчи шифокорлар томонидан расмийлаштирилган имтиёзли рецептлар бўйича амалга оширилади.

  • Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги бланкларда даволовчи шифокорлар томонидан расмийлаштирилган имтиёзли рецептлар бўйича амалга оширилади.
  • Имтиёзли рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулатор шароитда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни (ҳужжатларни) кўрсатган ҳолда улар ҳисобда турадиган манзилдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган манзилдаги амбулатор-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар.

Имтиёзли рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсидан ортиқ бўлмаган, қўллаганда бир ойдан ошмайдиган миқдорда тиббий кўрсатмаларга асосан ёзилади. Имтиёзли рецепт берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.

  • Имтиёзли рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсидан ортиқ бўлмаган, қўллаганда бир ойдан ошмайдиган миқдорда тиббий кўрсатмаларга асосан ёзилади. Имтиёзли рецепт берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.

Санатор-курорт муассасаларининг шифокорлари, стационар ва кундузги стационар шароитида тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларининг шифокорлари томонидан айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг имтиёзли берилиши учун рецептлар ёзилишига йўл қўйилмайди.

  • Санатор-курорт муассасаларининг шифокорлари, стационар ва кундузги стационар шароитида тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларининг шифокорлари томонидан айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг имтиёзли берилиши учун рецептлар ёзилишига йўл қўйилмайди.

Имтиёзли рецептларни расмийлаштириш

  • Талаб этиладиган дори воситаси амбулатор-поликлиника муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда, даволовчи шифокор томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкида Имтиёзли рецепт расмийлаштирилади ва берилади.
  • Даволовчи шифокорнинг имтиёзга эга бўлган бемор амбулатор картасидаги (боланинг ривожланиш тарихидаги) ёзуви ва даволовчи шифокор томонидан имзоланган ва унинг шахсий муҳри билан тасдиқланган Имтиёзли рецепт дори воситаларини имтиёзли бериш учун асос бўлади.
  • Беморларга Имтиёзли бериш учун тайинланган дори воситалари (дори воситасининг халқаро патентланмаган ва савдо номи, дори шакли, дозаси (концентрацияси), уларнинг суткалик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усуллари, миқдори, рецептнинг тартиб рақами ва ёзилган санаси тиббий ҳужжатларда (беморнинг амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихида) акс эттирилади ва уларнинг асосли тайинланганлиги бевосита даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланади.
  • Бунда даволовчи шифокор томонидан тайинланган дори воситаларининг халқаро патентланмаган ва савдо номи лотин тилида, қўллаш усуллари давлат ва рус тилларида кўрсатилади.
  • Имтиёзли рецепт беморга унинг ёши, манзили, касаллик шифри, дори воситасининг халқаро патентланмаган ва савдо номи, дозаси, қабул қилиш даврийлиги, давомийлиги, овқат билан ўзаро таъсирланувчан дори воситалари учун – дори воситасини қабул қилиш вақти (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда ёзилади. Мазкур маълумотлар Имтиёзли рецептнинг корешокларида ҳам кўрсатилади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling