Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти
Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётининг структураси
Download 39.75 Kb.
|
Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджет
Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётининг структураси
Изох: ЯИМ нинг жами кўрсаткичлари йиғиндиси сонларининг яхлитлаштирилганлиги сабабли 100 % дан ошиб кетиши мумкин. Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётида хозирги кунгача қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик мухим аҲамиятга эга. Бу ерда дончилик маҲсулотлари, картофель етиштирилади, гўшт-сут саноати ривожланган. Ер рельефи бўйича қишлоқ хўжалиги учун энг қулай шароит Даниядадир, давлатда 64 % ер агросаноатда қўлланиши мумкин. Исландия худудида эса агросаноат учун бор йўғи 1 % ер ажратилган. қишлоқ хўжалиги махсулотларинг 80 % кооперативлар маҲсулотидир. Балиқчилик Исландиянинг миллий хўжалигида алохида ўринни эгаллаган, давлатнинг 70 % экспорти денгиз махсулотларига тўғри келади. Юқорида қайд этилган давлатлар ичида Финляндияда экспорнинг 30% ташкил қилувчи ўрмон хўжалиги устивордир. Шимолий Европа давлатларида ишлаб чиқаришнинг қуйидаги тармоқлари ривожланган: нефтгаз (Дания, Норвегия); металлургия (Норвегия, Швеция ва Исландия); целлюлоза-қоғоз саноати ва полиграфия (Финляндия, Швеция, Норвегия); машинасозлик (Швеция,Дания, Финляндия) автомобилсозликни, аниқ дастгохлар ва қурилиш анжомларини ишлаб чиқаришни ўз ичига қамраб олган; кемасозлик (Финляндия, Швеция, Норвегия); электроника ва электротехника (Швеция, Финляндия); кимё саноати (Норвегия, Финляндия); ёғоч иишлаб чиқариш ( Финляндия, Швеция, Норвегия); текстиль (Дания, Финляндия); озиқ-овқат (гурухдаги барча давлатлар); Шимолий Европа давлатлари махсулотларининг сифати ва илмталаблиги уларнинг ташқи бозорда харидоргирлигини таъминлайди. Минтақанинг кўпчилик ишлаб чиқариш корхоналари чуқур ихтисослашган бўлиб, жахон бозорига тор йўналишдаги молларни чиқаради. Интернационализация стратегияси ва глобал стратегия Шимолий Европа давлатлари компанияларига жахон бозорларини эгаллашга шароит яратмоқда. Нефть, газ ва металл каби саноатнинг анъанавий тармоқларида ишлаб чиқарилувчи маҲсулотлар Ҳам харидоргир бўлиб қолмоқда. Шимолий Европадаги баъзи давлатларнинг энергетик рессурслари ноёбдир. Хусусан Норвегия нефтегаз хамда гидроэнергия ресурсларига эгадир ва жон бошига ишлаб чиқариладиган электр энергияси бўйича жахонда биринчи ўринни эгаллайди. Исландияда кўплаб геотермал булоқлар энергияси ишлатилади ва электроэнергияни ғарбий Европага экспорт қилиш жиддий мухокама қилинмоқда. Шимолий Европа давлатлари олий даражадаги транспорт инфраструктурасига эга. Уларнинг барчаси-денгиз мамлакатларидир, Дания ва Норвегия эса жахонда энг катта савдо флотига эга бўлган давлатлар қаторига киради. Ўз ичига тезюрар поездларни (маслан, ўзларида ишлаб чиқарилган Х2000 поездлари хизмат қилувчи Стокгольм-Гётеборг йўналиши) қамраб олган темир йўллари хам яхши ривожланган. Автомагистраллар тизими мавжуд, улардан баъзилари (айниқса Норвегияда) кўплаб тоннеллар орқали ўтган. Кўплаб аэропортлар ишлаб келмоқда, шу билан биргаликда скандинавия хаво йўлларининг йўловчи ташиш имкониятлари доим ошиб бормоқда (мисол-1999 йилда Норвегия пойтахти Ослода янги аэропорт ишга туширилди). Ижтимой мухофаза соҲасида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кўпчилик ижтимоий хизматлар, жумладан соғлиқни сақлаш ёки маориф давлат томонидан тўлиқ таъминланади. Шимолий Европанинг товар ва хизматлар ишлаб чиқаришида катта даромад олмайдиган ташкилотлар ижтимоий-фойдали махсулот яратади. Молиявий тизим ва туризм анъанавий равишда ривожланган. Швеция энг кучли молия-кредит тизимига эга*****. Шимолий Европа давлатлари иқтисодий ривожланишининг келажаги умум Европа итеграцияси билан чамбарчас боғлиқдир. Минтақанинг Европа Иттифоқига кирмайдиган (Норвегия, Исландия) давлатлари бетарафлик афзалликлари билан боғлик ютуқлар (металл, балик, нефть ва газ экспортидан олинадиган даромадларни ўз хохошига кўра ишлатиш имконияти) билан биргаликда нуқсонларга эгадирлар. Хусусан ЕИ Норвегия ва Исландиянинг нисбатан арзон нархдаги балиқларини Европа Иттифоқи давлатларига сотишда антидемпинг тўсиқларини қўймоқда. Дания ва Швеция эса евро валютасини киритишда эхтиёткорлик қилишмоқда. Кўпчилик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўича Шимолий Европа давлатлари умум Европа қурилишида етакчилик қилишга тайёрдир, лекин бунга анъанавий “скандинавия бетарафлиги” минтақанинг ЕИ га фаол кириш борасида асосий психологик тўсиқ бўлиб келмоқда. Таянч иборалар: Валюта (валюта, currency, exchange) - 1) товарлар киймати даражасини улчаш учун фойдаланиладиган пул бирлиги; 2) мамлакатда кабул килинган пул бирлиги, хорижий давлатларнинг пул белгилари; 3) муомала ва тулов куринишидаги кредит воситаси (вексель, чек) Корпорация (корпорация, corporation, incorporation) - аъзоларнинг у ёки бу манфаатларини химоя килиш максадида ташкил этилган акциянер жамият шакли. АКШда барча акционер жамиятлар корпорациялар деб аталади. Download 39.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling