2) Давлатнинг ЯИМ ни қайта тақсимлаш механизми орқали иқтисодиётга катта таъсир кўрсатиши. Шимолий Европа давлатларнинг ўртача 30 % ЯИМ си солиққа тортиш ва тадбиркорлардан тушадиган бадаллар Ҳисобига ишчилар манфаатига ижтимоий суғурталар орқали қайта тақсимланади. Бундан ташқари давлат НИОКР тизимини деярли 80 % га молиялаштириш орқали илмий-техник прогрессни рағбатлантиради.
3) Кучли молиявий-ишлаб чиқариш гурухларнинг мавжудлиги ва кооператив харакат. Шимолий Европа давлатларининг йирик трансмиллий компаниялари жахонда обрўга эга бўлган фирмалардир. Бутун дунёда LM Ericsson, ABB, Volvo, Svenska Handelsbanken, Skandinaviska Enskidabanken, Nokia, Sonera, Statoil, Norsk Hydro ва бошқалар****, машхурдир. қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 90% кооператив шаклида тузилганлиги билан ажралиб туради.
4) Ишчиларнинг юқори даражадаги малакаси. Ўрта ва олий ўқув юртларининг юқори стандартлари, тренинг дастурлари, таркибни қайта ўқитиш ишчиларнинг малакасини бозор талабларига мос равишда юқори даражада ушлаб туришга имконият яратади.
5) Хукумат иқтисодий сиёсатининг ижтимоий мухофазага қаратилганлиги. Шимолий Европада давлат ахолининг тўлиқ бандлигини таъминлайди, мехнат шароитларини яхшилашга алохида эътибор беради, ташқи мухитни химоялашни ва ижтимой барқарорлаштириш системаларини ривожланитиришни таъминлайди.
6) Бутунжахон хўжаликларининг ўзгарувчан шароиталрига Шимолий Европа иқтисодиётнинг фаол мослашуви. Финляндиянинг тажрибаси бунга мисол бўла олади. 1980 йилларнинг охиригача Финляндиянинг иқтисодиёти ўртача илмталаб махсулотларни СССР га экспорт қилишга қаратилган. СССР бўлиниб кетганидан кейин ва Россия иқтисодиётида система инқирози бошланиши билан Финляндия зудлик билан Европа Иттифоқи ва Шимолий Америка давлатлари бозорларига ихтисослаштиришга ва иқтисодиётнинг илғор секторларидаги юқори технологик махсулотлар орасида эътиборли ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шимолий Европа давлатлари иқтисодиёти структураси (Исландиясиз) 8.2 жадвалда кўрсатиб ўтилган бўлиб, бунда Швеция, Дания, Норвегия, Финляндиянинг ЯИМ сида қишлоқ хўжалигининг, ишлаб чиқришнинг ва хизмат кўрсатиш соҲасининг тахминий улушлари кўрсатилган. Буларнинг ичида фақат Финляндия маълум объектив сабабларга кўра постиндустриализм нуқтаи назаридан қолоқроқ ЯИМ га эгадир, шунга қарамасдан жадаллик билан ўртадаги фарқни бартараф қилишга эришмоқда, номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари кўрсаткичлари бўйича (жумладан ахоли жон бошига уяли телефонлар сони бўйича) нафақат скандинавия давлатлари, балки энг ривожланган давлатлардан ўзиб кетган.
Do'stlaringiz bilan baham: |