Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти


) Давлатлараро хўжалик системасига юқори даражада жипслашиб кетгани


Download 39.75 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi39.75 Kb.
#1532070
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти

1) Давлатлараро хўжалик системасига юқори даражада жипслашиб кетгани. Шимолий Европа давлатлари жахон иқтисодиётига юқори даражада киришиб кетган, улар халқаро иқтисодиётидаги ўзгаришларга тезда кўникишади, илғор технологияларга ва малакали ишчи кучига эгадирлар. Олдинги қаторга юқори технологиялар, илмий изланишларни талаб қилувчи тармоқлар чиқди: электроника ва телекоммуникация (Финляндиянинг Nokia ва Швециянинг Еricsson концернлари), тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш ( Polar Elektroniks ва Gambo компаниялари), ишлаб чиқариш роботлари (АВВ), автомобилсозлик ва аэрокосмик ишлаб чиқариш (SAAB, Volvo, Scania), юқори технологик кемасозлик, фармацевтика ( Astra компанияси) ва биотехнологиялар.
Шимолий Европа давлатларининг замонавий ихтисослашувининг асосий жиҲати янги технологияларнинг анъаналар билан бирлашиб кетиши, хамда юқори технологияларнинг анъанавий ишлаб чиқаришда қўлланишидадир. Швециянинг SAAB компанияси бу борада яққол мисол бўла олади: фирма аэрокосмик мажмуада қўлланилаётган технологияларни автомобилсозликка мослаштирмоқда. Шимолий Европа давлатларининг юқори даражадаги ишлаб чиқариш имкониятларини қуйидаги сонлар тасдиқлайди: ушбу минтақада ривожланган давлатлар ахолисининг 1% истиқомат қилсада, саноат ишлаб чиқаришдаги ЯИМ нинг 3 % и ва экспортнинг 5 % и шу минтақага тўғри келади. Шимолий Европа давлатлари ЯИМ сининг яримидан кўпи экспорт қилинади. Шу билан бирга жахон хўжалиги билан бундай жипслашиб кетиш Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётини ташқи ўзгаришларга таъсирчан қилиб қўяди. Жумладан 1970-80 йилларда минтақанинг барча давлатлари жахон иқтисодиётдаги инқироз туфайли жабрланди ва дунё миқёсида ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги инқирозни бошларидан кечиришди. Яқинда бўлиб ўтган дунё иқтисодиётидаги валюта-молия инқирози Шимолий Европага салбий таъсир кўрсатди. Шунга қарамасдан ташқи факторлар Шимолий Европа давлатларини янги тежамкор технологияларга ўтишга, илғор бошқарув технологияларни қўллашга, бутунжахон иқтисодий системасида ихтисослашиш борасида янги йўлларини излашга ундайди***.

Download 39.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling