Шнекли тозалагич ишининг тахлили


Download 302.24 Kb.
bet2/5
Sana29.10.2020
Hajmi302.24 Kb.
#137976
1   2   3   4   5
Bog'liq
Текст tayyor

жойлашуви.

Пахта ҳом-ашёси учун винтли конвейрлар амалиётда қуйидагича ўлчамларда қўлланилади: винд диаметри D=400 мм, винт қадами S=(1÷1,15) D=400÷460мм; тўлдириш коэффициенти =0,45-0,5; винтни айланишлар сони n =100-120 айл/мин (24).

Винтли конвейрда фарқли ўлароқ шнекли конвейрда, перо қирра бўлакларига қозиқлар маҳкамланган бўлиб, қозиқли винтнинг айланиш тезлиги ортирилган бўлади.

Пахта ҳом-ашёсига бундай винтнинг таъсири қуйидагича бўлади. Пахта ҳом-ашёси, оддий конвейрдаги каби, конвейрнинг алоҳида винтида жойлашади. Қозиқли винтни айланиши натижасида пахта ҳом-ашёси винтсимон юза билан, ўз навбатида перо қирраси ва қозиқлар билан таъсирлашади. Силлиқ перо асосан пахта ҳом-ашёсини ўқ бўйлаб ташийди. Ҳар бир қозиқ эса, винт билан айланиб, тарнов тубидаги пахта ҳом-ашёсини бўлакларга ажратади, ўз навбатида майда бўлаклари айланиш йўналиши бўйича итқийди (21-расм). Бунда ҳар бир қозиқ ушлаган пахта ҳом-ашёсининг эни катталикдан ортмайди. Бунда t –қозиқ қадами; α –винтсимон чизиқни кўтарилиш бурчаги. Пахта ҳом-ашёсининг баландлиги қозиқ баландлигидан кўп бўлмайди.


А

А томондан кўриниши



=

21-расм. Пахта ҳом-ашёсини винтдаги қозиқлар билан

ушлаш схемаси.

Пахта ҳом-ашёсини ташланган бир порцияси, пастга тушганда перо билан тўқнашади, бир қисми эса патки қатламга қараб йўналади. Иккала ҳолда ҳам пахта ҳом-ашёси перолар таъсирида винт ўқи бўйлаб чиқиш тешиги томонга ҳаракатланади. Пахта ҳом-ашёсининг олдинга винт ўқи бўйлаб ҳаракати, уларни қозиқлар томонидан илиб кетгунча давом этади.

Демак, винтли конвейрнинг шнекли конвейрдан фарқи шундаки, унда пахта ҳом-ашёсини порция қилиб ҳаракатлантирувчи қозиқларни борлигидадир.

Бунда пахта ҳом-ашёси порциясини илгариланма ҳаракати уни айланиши билан қўшилиб кетади. Натижада, пахта ҳом-ашёси порциясининг горизонтал ўқ бўйлаб силжиш тезлиги, уни винтли транспортерда силжиш тезлигига нисбатан камаяди, яъни:



бунда, Sx - пахта ҳом-ашёсини винт ўқи бўйича силжиш катталиги;

nx – пахта ҳом-ашёсини айланишлар сони;

S – винтли конвейр қадами;

n – конвейр винтининг айланишлар тезлиги.

Бундай шароитни ҳисобга олган ҳолда, шнекли тозалагичнинг иш унумдорлигини қуйидагича ифодалаш мумкин:



г/соат,............ (3)

бунда, D1 – шнекли тозалагич қозиқли винтининг диаметри (м).



Ушбу конструкциядаги шнекли тозалагичнинг тўлдириш коэффициенти ш ни, бир вақтни ўзида шнекли тозалагичда жойлашган пахта ҳом-ашёси миқдори кўринишидаги тўлдириш кўрсаткич (Q) орқали ҳам аниқлаш мумкин.

Бундан кўринадики, . . . . . (4)

бу ерда, ш –шнекли тозалагични тўлдириш коэффициенти;

D-винт диаметри м);

d – ўқ диаметри (м);



l – винт узунлиги (м);

 - материалнинг ҳажмий оғирлиги (кг/м3);

Q- шнекли тозалагичнинг тўлиши (кг).

6А-12 шнекли тозалагич учун тадқиқот натижалари бўйича, ишлаб чиқариш унумдорлиги 5 т/соат ва винтнинг айланиш тезлиги 6,3 м/сек. бўлганда, бир вақтнинг ўзида унинг тарновидан оқаётган пахта хом-ашёси оғирлиги Q=28-29 кг бўлади.

Бу шарт учун ш = 0,233 бўлади. У винтли конвейрда пахта хом-ашёсини ташишдагидан камдир ( = 0,45-0,5).

Шнекли тозалагичнинг берилган ишлаб чиқариш унумдорлигида (3-формула), пахта хом-ашёсининг илгариланма ҳаракатини аниқлаш мумкин:



. . . . . . . . . . . . . . . . . . . (5)

ифода , тозалагич тезлигининг бўйлама ўқдаги тезлик проекцияси ёки пахта хом-ашёсининг илгариланма ҳаракати ҳисобланади. Пахта хом-ашёсининг бу тезлигини аниқлаш учун, унинг ўқ бўлаб ҳаракатланиш қадами ()ни ва қозиқли винтнинг ўқ бўйлаб айланишлар сони ()ри билиш керак. Ҳозиргача уларни назарий жиҳатдан аниқлаш имкони бўлмаган.

нисбатни ташиш коэффициенти деб атаймиз. Бу машинанинг ўтқазиш қобилиятини кўрсатади. қанча катта бўлса, шнекли тозалагичнинг ўтқазиш қобилияти шунча катта бўлади. =1 да винтли ташувчи унумдорлиги билан бир ҳил бўлади. Яъни, бу ҳолда, ҳамма маҳсулот = илгариланма тезлик билан силжийди.

(2) формулага коэффициентини киритиб, шнекли тозалагич иш унумдорлигини аниқловчи формулани оламиз:



г/соат . . . . . . . (6)

Винтли конвейр ва шнекли тозалагич иш жараёнини таққосланганда, шуни айтиш мумкинки, шнекли тозалагич винтининг четларида қозиқларни бўлиши, пахта хом-ашёсини ўтиш йўли давомида силжиганда, қозиқлар ёрдамида винт бўлаб ташланишидан титилади. Бу ўз навбатида пахта хом-ашёсининг илгариланма ҳаракатини камайтиради, натижада винтли конвейрга нисбатан шнекли тозалагичнинг иш унуми ҳам камаяди.

Бошқа томондан қаралганда, шнекли тозалагич учун бошқа ҳамма ташувчи қурилмаларга қараганда, қуйидагича ифодалаш аниқроқдир:

. . . . . . . . . . . . . . . (7)

бунда, Рш – шнекли тозалагичнинг иш унумдорлиги (кг/соат);

Q – тозалагични пахта хом-ашёси билан тўлдириш (кг);

 - маҳсулотни тозалагичда ўртача бўлиш вақти (секунд).

7- формуладан кўринадики, шнекли тозалагичнинг иш унумдорлиги уни пахта хом-ашёси билан тўлдирилишига тўғри пропорционал ва маҳсулотни тозалагичда ўртача бўлиш вақтига тескари пропорционалдир.

Шнекли тозалагичнинг иш унумдорлиги доимий бўлганда, уни пахта хом-ашёси билан тўлдирилиш қиймати ва маҳсулотни тозалагичда ўртача бўлиш вақти, машинанинг ишчи органлари ўлчами (винт диаметри, винт қадами, винт узунлиги ва шу кабилар)га, яна унинг иш режими (тезлиги)га боғлиқ бўлади.

Берилган иш унумдорлигида, шнекли тозалагич қозиқли винтининг юқоридаги кўрсаткичлари ва тезлигини ўзгартирилганда, унга мос равишда пахта хом-ашёси билан тўлдирилиш қиймати ва маҳсулотни тозалагичда ўртача бўлиш вақтини ҳам ўзгартириш керак бўлади. Шу билан бирга, пахта хом-ашёсининг маълум бир титилиш даражасини ва тозалаш давомийлигини олишдан иборатдир. Бу шнекли тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги даражасини белгилайди.

Бунинг учун, юқорида айтиб ўтилган пахта хом-ашёси билан тўлдириш, туриш вақти ва титилиш, шу билан бирга тозалаш самарадорлиги кўрсаткичлари таъсирини аниқлаш учун, шнекли тозалагич ишчи камерасида пахта хом-ашёсининг ҳаракатланиш тавсифини кўриб чиқамиз.




Download 302.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling