Шнекли тозалагич ишининг тахлили
Download 302.24 Kb.
|
Текст tayyor
таъсир қилувчи кучлар схемаси. -ҳавонинг зичлиги; Vҳаво -ҳавонинг тезлиги. 5) Пахта ҳом-ашёсини қозиққа берадиган босимидан ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи F2, агар пахта ҳом-ашёсининг қозиқ билан ишқаланиш коэффициенти f2 бўлса, унда = 7) Қозиққа таъсир қилувчи куч Р пахта ҳом-ашёси бўлакчаларини тозалагич ишчи камерасининг юқориги зонасига суради ва уни винт орқали ташлаб беришига ёрдам беради. Натижада, кўп маротабали тозалаш содир бўлади. Бу кучнинг қийматини пахта ҳом-ашёси бўлакчасининг нисбатан тинч турган ҳолатидаги шартдан келиб чиқиб топамиз, яъни у айланувчи қозиқ билан бирга ҳаракатланган вақтидагини оламиз. Пахта ҳом-ашёси бўлакчасининг нисбатан тинч ҳолата туриши учун, ҳамма қўзғалувчан ОХ1 ва ОУ1 ўқлари проекциялари йиғиндисидаги мавжуд кучлар 0га тенг бўлади. ОХ1 ўқи бўйича + (21). ОУ1 ўқи бўйича. (22) 5) Пахта ҳом-ашёсининг тегувчи юзалардаги нормал босими қуйидаги топамиз: = + (23) 6) Нормал босим томонидан ҳосил қилинган F1 ишқаланиш кучи қуйидагига тенг: (+ ) (22) дан қийматни топамиз = ундан кўринадики = (23). Бу ерда (24) (24) тенгликни ишлаб қуйидагини олами: (25) (25) формуланинг иккала томонидаги тенглик тенгснзлик шартидан олинган бўлиб, бунда қозиқ томонидан ушлаб олинган пахта ҳом-ашёси, у билан бирга шнекли тозалагич ишчи камерасининг юқориги томонига ҳаракатланади. Бу кўп мартали тозалаш шароити учун зарур муҳит ҳисобланади. (25) формуладан, винт орқали ташланадиган пахта ҳом-ашёси порциясини қайта ташловчи куч, қозиқли винт айланма тезлиги квадратига () тўғри боғланган ва унинг диаметрига D1 тескари боғланган. Бундан кўринадики, бошқа бир ҳил шароитларда, қозиқли винт айланма тезлиги қанча катта бўлса, уни диаметри шунча кичик бўлади, винт бўйлаб пахта ҳом-ашёси шунча кўп ташланади, натижада қайта тозалаш содир бўлиб, шнекли тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги ортади. Бундан ташқари, ҳаракатланувчи куч Рнинг таъсирида, пахта ҳом-ашёси порциясини қозиқ билан бирга ҳаракатланиши вақтида, унга инерциянинг марказдан қочма кучи таъсир қилади: (26) Қозиқли винт айланиш тезлигини ортиши ва диаметрини камайиши билан марказдан қочма кучнинг қиймати ортиб боради, унинг таъсирида пахта ҳом-ашёси порцияси тегувчи юзага кўпроқ сиқилади. Бир вақтни ўзида пахта ҳом-ашёси порциясини винт бўйлаб ташловчи ҳаракатланувчи куч ортади. Сиқувчи ва ҳаракатланувчи кучлар таъсирида пахта ҳом-ашёси порцияси ишқаланишга учрайди ва тегувчи юза бўйлаб тегиш йўли ортиб боради, у ўз навбатида тозалашни ҳам ортириши мумкин. Бундан кўринадики, қозиқли винт айланиш тезлигини ортиши ва диаметрини камайиши, пахта ҳом-ашёсини тозалашни яхшилаш нуқтаи назаридан фойдали иш ҳисобланади. Бироқ, ҳаддан ташқари қозиқли винт айланиш тезлигини ортириб юбориш ва диаметрини камайтириш, бир вақтда пахта ҳом-ашёси порцияси сиқилишини ортириш, ҳаракат тезлигини камайишига олиб келади. Уни натижасида ишчи камера пахта ҳом-ашёси билан тўлиб кетиши ҳам мумкин, натижада тозалаш самарадорлиги камаяди. Бундан кўринадики, шнекли тозалагичнинг тозалаш эффектини ортириш учун, қозиқли винт айланиш тезлигини маълум бир чегарагача ортириш ва унинг диаметрини камайтириш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бўлим бўйича ҳулосалар 1.Шнекли тозалагичнинг иш унумдорлигини винтсимон транспортерларники каби формулада ифодалаш мумкин. Бунда фақат, пахта ҳом-ашёси порциясини винт бўйлаб қозиқлар ёрдамида кўп мартали ташлашга боғлиқ бўлган, винтли конвейрда пахта ҳом-ашёси ҳаракатланиш тезлигини ортда қолишини ҳисобга олувчи маҳсус коэффициент киритилади. Шундай қилиб, шнекли тозалагичнинг иш унумдорлигини аниқловчи формула қуйидаги кўринишда бўлади: г/соат . бу ерда, ш –шнекли тозалагични тўлдириш коэффициенти; D- шнекли тозалагич винтининг диаметри ( м); S – шнекли тозалагич винтининг қадами(м); n – винтнинг айланишлари сони (айл/м); - материалнинг ҳажмий оғирлиги (кг/м3) (пахта учун 0,055-0,075); Бу бир вақтни ўзида шнекли тозалагичда жойлашган пахта ҳом-ашёси миқдорини кўрсатувчи Q тўлдириш кўрсаткичи бўйича аниқланади. - машинани ўтқазиш қобилиятини белгиловчи ташиш коэффициенти. Бу коэффициентни пахта ҳом-ашёсининг шнекли тозалагичда ҳаракатланиш тезлиги (орқали ва уни винтли тозалагичдаги тезлиги (орқали ҳам ифодалаш мумкин, 2. Шнекли тозалагичнинг иш унумдорлиги доимий бўлганда, пахта ҳом-ашёси билан ишчи камерани тўлдириш катталиги ва уни камерада бўлиш вақти, машинанинг ишчи органларининг ўлчамига (винт диаметри, узунлиги, қадами ва ҳ.к), ва винтнинг айланиш тезлигига боғлиқ бўлади. 3. Шнекли тозалагичда пахта хом-ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги, пахта хом-ашёси бўлакларига қозиқлар зарб кучига ва пахта бўлакларини винт ўқи бўйлаб ташлашдаги қозиқларни ҳаракатлантирувчи кучига ва қайта тозаланишига боғлиқ бўлади. Қозиқли винт айланишалар тезлигини ортиши билан, пахта хом-ашёсини титилишига сабаб бўлувчи қозиқларнинг зарбий кучи ортади. Натижада тозалаш самарадорлиги ҳам ортади. Бироқ, қозиқларнинг пахта хом-ашёсига зарбий кучи чигитни зарарлашга олиб келувчи кучдан ортиб кетмаслиги керак. 4. Пахта хом-ашёсини ифлосликлардан такрорий тозалашни амалга оширишнинг зарурий шартлари, қозиқлар билан пахта хом-ашёсини ушлаш ва шнекли тозалагич ишчи камерасининг юқориги зонасига ҳаракатлантиришдан иборатдир. Пахта хом-ашёсини винт бўйлаб қайта ташловчи куч, қозиқли винт айланма тезлиги квадратига тўғри боғланган, унинг диаметрига тескари боғланган. Бундан кўринадики, бошқа бир ҳил шароитларда, қозиқли винт айланиш тезлиги қанча катта бўлса, унинг диаметри шунча кичик бўлади, пахта хом-ашёси порциясини винт бўйлаб қанча кўп ташланса, у шунча кўп қайта тозаланади. 5. Қозиқ билан пахта хом-ашёси порцияси бирга ҳаракатланганда, унга инерциянинг марказдан қочма кучи ҳам таъсир қилади. Айланма тезликнинг ортиши ва қозиқли винт диаметрининг камайиши билан, пахта хом-ашёсини тегувчи юзага кўпроқ сиқилиши натижасида инерциянинг марказдан қочма кучи ортиб боради. Бир вақтни ўзида винт бўйлаб пахта хом-ашёси порциясини ташловчи куч ҳам ортиб боради. 6. Сиқувчи ва ҳаракатланувчи кучлар таъсирида пахта ҳом-ашёси порцияси ишқаланишга учрайди ва тегувчи юза бўйлаб тегиш йўли ортиб боради, у ўз навбатида тозалашни ҳам ортириши мумкин. Бироқ, ҳаддан ташқари қозиқли винт айланиш тезлигини ортириб юбориш ва диаметрини камайтириш, бир вақтда пахта ҳом-ашёси порцияси сиқилишини ортириш, ҳаракат тезлигини камайишига олиб келади. Уни натижасида ишчи камера пахта ҳом-ашёси билан тўлиб кетиши ҳам мумкин, натижада тозалаш самарадорлиги камаяди. Бундан кўринадики, шнекли тозалагичнинг тозалаш эффектини ортириш учун, қозиқли винт айланиш тезлигини маълум бир чегарагача ортириш ва унинг диаметрини камайтириш мумкин. Download 302.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling