|
Масаллиқлар:
250 гр сарёғ (ёки маргарин);
0,5, стакан жигар ранг (агар бўлмаса ўрнига 1 ош қошиқ какао
билан оддий шакар солса ҳам бўлади);
0,5 стакан оқ шакар;
0,5 чой қошиқ туз (агар ёғ ёки маргарин тузли бўлса шарт эмас);
1 ош қошиқ майонез;
1 дона тухум;
1 чой қошиқ разрихлитель ёки 0,5 чой қошиқ чайний сода;
4 стакан ун;
1,5-2 стакан шоколад майдаси.
|
|
Тайёрланиши:
Духовкани 180 градусга қиздиргани ёқиб қўямиз, сўнгра хона ҳароратида турган ёқ ва шакарларни яхшилаб аралаштирамиз.
|
|
Майонез ва тухумни солиб аралаштирамиз.
|
|
Кейин ун ва разрихлитель (ёки сода), туз солиб аралаштирамиз. Ёпишқоқ хамир ҳозир бўлади.
|
|
Навбат ширин жойига келди.
|
|
Шоколадни соламиз ва аралаштирамиз. (Шоколадли чипслар бўлмаса оддий плиткали шоколадни майдалаб солсангиз ҳам бўлади)
|
|
Эндиги навбат пиширишга: 2 хилда пиширсангиз ҳам бўлади.
|
|
Агар сизга юпқа қирсилдоқ печеньелар ёқса, десерт қошиғи билан бир қошиқ олиб, юмалоқлаб, листга қўйиб устидан қўлингиз билан босиб чиқасиз ва 180 градусли қизиган духовкажа 12-15 дақиқа пишириб оласиз.
|
|
Бу турда пишганда бундай кўринишда бўлади.
|
|
Агар хамирга шоколадларни қўшишдан олдин 2-3 ош қошиқ шоколадни эритиб хамирга аралаштириб, кейин қолган шоколадларни солиб аралаштириб, листга оддий қошиқ ёрдамида қўйиб чиқсангиз (устига босмасдан) мана бундай чиқади. Юқорида кўрсатилган масаллиқдан 40 ортиқ печеньелар чиқади.
Аллоҳ баракот берсин.
|