«ШЎртаннефтгаз» ушк


Статик электрланишдан ҳимоя


Download 0.83 Mb.
bet19/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

9.10 Статик электрланишдан ҳимояланишга доир тадбирлар

Статик электрланишнинг пайдо бўлиши, қурилмада ёнғин ва портлаш келиб чиқиши манбааси сифатида кўпроқ хавфни ўз ичига олади. Статик электрланишнинг асосий хавфли потенциаллари қуйидаги вазиятларда ҳосил бўлади:


- идишдан-идишга суюқлик ҳайдаш ва қуйиш, айниқса аппарат ёки сиғим-идишга эркин отилиб тушган ҳолда келиши, тўкиш-қуйиш операцияларини олиб боришда:
- қувурўтказгичлар бўйича ҳарактланишда, буғ ва сиқиқ газларнинг конусли найчадан (соплодан) чиқишида;
- газ ёки ҳаво оқимида чанглар ва кукунсимон моддаларнинг ҳаракатланишида;
- аралаштиргичларда моддаларнинг аралашишида;
- вақтинчалик узатишларнинг ишлашида.
Ускуна токўтказувчи материаллардан бажарилган барча ҳолатларда, ертуташтириш ҳимоялашнинг кўпроқ оддий ва ишончли усули ҳисобланади.
Цехда, шунингдек, ташқи қурилмаларда, эстакадаларда ва каналларда жойлашган ускуналар, қувурўтказгичлар барча масофаларда узлуксиз занжирни ўз ичига олиши ва ертуташтириш мосламаларига уланган бўлиши шарт.
Аппаратлар ва қувурўтказгичларнинг ҳар бир тизими цех чегарасида камида иккита жойда ертуташтириш қилинган бўлиши шарт.
Ертуташтириш шинаси (узатмаси) га бир нечта аппаратларни, агрегатларни ёки қувурўтказгичларни кетма-кет улашга рухсат этилмайди.
Газларда ва буғларда, уларнинг қувурўтказгичлар ва аппаратлар бўйича ҳаракатланишидан, тезда буғланиши ёки конденсацияланишидан, кенгайиши ёки сиқилишидан келиб чиқадиган электр зарядларидан ҳимояланиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- аппаратларда ва қувурўтказгичларда ҳаво билан буғларнинг ва ёнувчи газларнинг портлашхавфли аралашмаларини ҳосил бўлишига йўл қўймаслик;
- газнинг қаттиқ ва суюқ заррачалар билан ифлосланишига йўл қўймаслик;
- ускунанинг герметиклигини назорат қилиш;
- газлар ва буғларни тешиги каттароқ жойлар орқали чиқариш;
- чиқувчи сопло ва аппаратурани ертуташтириш.
Ертуташтирилган қисмларидан диэлектрикўтказгичли мойлар билан изоляцияланган аппаратлар ва машиналарнинг айлантирувчи ва бошқа қисмлари, махсус ертуташтирувчи мосламаларга эга бўлиши шарт. Ертуташтирувчи мосламаларни кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, барча технологик ускуналарни кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш билан бир вақтда амалга оширилиши зарур.Ертуташтиришни текшириш, ҳар 6 ойда камида бир марта ва ускунани ҳар бир таъмирлашдан сўнг амалга оширилади.
Ҳар бир иш жойида ертуташтирувчи мосламаларнинг мавжудлиги ва бутунлиги, сменани топшириш ва қабул қилиш вақтида оператор томонидан текширилади.
Ертуташтирувчи мосламалар йўқ бўлган ёки шикастланган ҳолатларда оператор бу ҳақда қурилма бошлиғига ахборот бериши ва китобга ёзиши шарт.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling