«ШЎртаннефтгаз» ушк
Download 0.83 Mb.
|
Перевод-Шуртан-АСО 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.12 Заҳарли моддалар таъсиридан ходимларни ҳимоялаш бўйича тадбирлар
9.11 Ёнғинга қарши тадбирлар
Қурилма, қуйидаги ўт-ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт: сув, ўт-ўчиргич, қумли ўт-ўчириш қутилари, челак, белкурак ва япалоқ белкурак. Хўжалик эҳтиёжлари учун ўт-ўчириш инвентарларидан фойдаланиш қатъиян ман қилинади. Қурилмадаги алангаланишлар ва ёнғинларни ўчириш учун лойиҳа билан қуйидагилар кўзда тутилган: - бинонинг автомат ўт-ўчириш тизими; - 20К-2 колоннали аппаратларни ёнғиндан ҳимоялаш–сувли ҳўлловчи ўт-ўчириш тизими; - 28 mm насадка диаметрли ва 34,5 m компакт оқиб тушадиган радиусли, ҳимояланадиган аппаратни битта оқиб тушиш билан ҳўлланиши шартидан келиб чиққан ҳолда, 20K-1: 20Е-3: 20E-1: 20Е-4 аппаратларини ёнғиндан ҳимоялаш учун лафетли стволларни ўрнатиш. Турли хил алангаланишларнинг, жумладан электр двигателларни ва электр мосламаларни унча катта бўлмаган ёнғин манбаларини ўчириш учун, фақат углекислотали ўт-ўчиргичлардан фойдаланиш мумкин. Ўт-ўчиргични бир ойда камида бир марта кўрикдан ўтказиш ва пуркагичларини тозалаш зарур. Ўт-ўчириш воситалари ва ёнғинга қарши инвентарлар соз ҳолатда бўлиши ва қизил рангга бўялган бўлиши шарт. Ўт-ўчириш командасини чақириш учун, ёнғин хабарчилари ва маъмурий-хўжалик алоқанинг телефони кўзда тутилган. 9.12 Заҳарли моддалар таъсиридан ходимларни ҳимоялаш бўйича тадбирлар 9.12.1 Диэтаноламин билан муносабатда бўлиш қоидаси Органик асос сифатида ДЭА – тери ва шиллиқ пардани қаттиқ қичиштиради. Кўз учун алоҳида хавф туғдиради. Концентрацияланган суюқлиги, шунингдек 40 % -лик аралашмаси оғир қичиштиришни ёки кўз куйишини келтириб чиқаради. ДЭГ, жигар фосфорлипидларининг моддалари алмашинувини секинлаштиради. Аллергик реакциялар кузатилади. Қайноқ суюқлик буғлари, нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларини қичишишини келтириб чиқаради. Нитратлар билан биргаликда заҳарли канцероген нитроаминлар ҳосил қилади. ДЭА билан ишлашда, қуйидаги қоидалар ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш зарур: 1. Бутун, ўз вақтида ювиладиган кийимда ишлаш. 2. Қуйиш ва тўкиш бўйича барча операцияларни ёпиқ аппаратураларда ўтказиш. 3. Тўкилишлар, оқиб кетишларга йўл қўймаслик, агар бу содир бўлса, дарҳол уларни бартараф қилиш чораларини кўриш. 4. Бевосита муносабатда бўлиш билан амалга ошириладиган барча ишларни, махсус кийимда ва М туридаги противогазларда бажариш. 5. Тери ёки кўзга ДЭА тушганда, шикастланган жой сув билан ювиб ташланади ва дезинфикцияловчи аралашма суртиб қўйилади. 6. Тери анча миқдорда шикастланганда, тезда тиббиёт масканига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун мурожат қилиш. 7. Овқатланишдан ва чекишдан олдин қўлни совунли сувда яхшилаб ювиш тавсия этилади. 9.12.2 Водород сулфиди билан муносабатда бўлиш қоидаси. Водород сулфиди – кучли ва ўта хавфли. Ҳидига кўникиб қолиш кузатилади, шунинг учун заҳарланиш, газнинг хавфли концентрациялари ҳидини сезиш йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин. Водород сулфиди ҳаводан оғир, шунинг учун у айниқса йилнинг совуқ вақтида ва шамолсиз об-ҳавода, паст жойларда йиғилиб қолади Ҳавода водород сулфидининг унча катта бўлмаган концентрацияларида, у оғриқ, кўздан ёш оқиши, ёруғликка қарай олмасликни келтириб чиқарган ҳолда энг аввал кўзнинг шиллиқ пардасига таъсир қилади. Кўпроқ юқори концентрацияларда ушбу симптомларга юқори нафас олиш йўллари зарарланиши оқибатида йўтал ва нафас қисилиши қўшилади. Янада каттароқ концентрацияларда, марказий асаб тизими шикастланади, умумий кучсизланиш, бош айланиши, кўнгил айниши, карахтлик ҳолати пайдо бўлади. 1000 mg/m3 дан юқори концентрацияларда, ўпка ва юракнинг фалажланиши натижасида бир зумда ўлим содир бўлади. Водород сулфидининг унча катта бўлмаган концентрацияларининг узоқ муддат таъсир кўрсатишига дучор бўлган ишловчилар сурункали заҳарланиш олишлари мумкин. Водород сулфиди тозаланмаган газда, абсорбентнинг тўйинган аралашмасида, нордон газда иштирок этади.Шунинг учун мазкур маҳсулотлар билан ишлашда ва барча аппаратларга хизмат кўрсатишда, қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур: 1. Цехниннг барча хизмат кўрсатувчи ходимлари ва ишлаб турган қурилма ҳудудида бўлган шахслар, ГОСТ 10182-78 бўйича ўз ёнларида соз ҳолатдаги БКФ, КО турларидаги противогазларга эга бўлишилари шарт. 2. Нозичликлар орқали маҳсулотларнинг ўтиб кетишларига йўл қўймаслик. 3. Барча водород сулфиди газ фақат машъалага ташланиши амалга оширилиши шарт. 4. Аппаратлар ва қувурўтказгичларни абсорбент аралашмаларидан, фақат аралашма регенерациялангандан сўнг ва фақат дренажли ва тўкиш тўплагичларига бўшатиш амалга оширилиши шарт. 5. Намуна олиш фақат противогазларда, соз ҳолатдаги намунаолгичлар ёрдамида, намуна олиш вақтида хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқдан ўтган шахслар томонидан, операторлар иштирокида амалга оширилади. 6. Водород сулфиди билан шикастланганда, жабрланувчи дарҳол зарарланган ҳудуддан олиб чиқилади, сиқиб турувчи кийимлардан озод қилинади. Ҳушдан кетиш ҳолларида, имкониятга қараб, 5 % СО2 ли кислородни пуфлаб сунъий нафас бериш зарур. 9.12.3 Антивспениватель билан муносабатда бўлиш қоидаси Антивспениватель – ИФХАНГАЗ-1 эмулсияси, камзаҳарли моддалар синфига кирувчи ПМС - 200А сувли суюқлигини ўз ичига олади. Эмулсияни қўллаш, хавфсизлик техникаси бўйича махсус тадбирларни, шунингдек индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишни талаб қилмайди. ИФХАНГАЗ-1 билан ишлашда, инсон организмига ўзига хос таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда, санитария-гигиена тадбирлари ва шахсий профилактика чораларига риоя қилиш зарур. 9.12.4 Газли конденсат билан муносабатда бўлиш қоидаси Конденсат – мўътадил шароитларда енгилалангаланувчи суюқликдир. Буғлар марказий асаб тизимига таъсир кўрсатади, шиллиқ пардаларни қичиштиради. Заҳарланиш белгилари: бош оғриғи, бош айланиши, юрак уришдан қолиши, психик қўзғатувчанлик, оғиз қуриши, ланжлик, кўнгил айниши, қусиш ва ҳ.к.. Каттароқ заҳарланишларда, кўз қорачиқлари ёруғликни сезмай қолади. Сурункали заҳарланиш белгилари - мушаклар кучсизланиши, ланжлик, толиқиш, оғирликни йўқотиш, уйқусизлик, серзардалик. Узоқ муддат тери билан яқин алоқада бўлганда, тери касалликларини келтириб чиқаради. Конденсат билан ишлашда противогазлар қўлланилади. (ГОСТ 12.4.122-83, 12.4-128-83 ларга мувофиқ турлардаги). 9.12.5 Махсус кийим ва ҳимоя мосламалари Мазкур қурилма учун махсус кийимлар, махсус пойабзаллар ва эҳтиёт сақловчи мосламалар, белгиланган тартибда берилиши шарт. Бериладиган махсус кийимлар ва махсус пойабзаллар, ишчининг ўлчами ва бўйига мос келиши шарт. Махсус кийим иш вақтида ишчини сиқиб қўймаслиги шарт. Ишлаш вақтида ишчилар берилган махсус кийим ва махсус пойабзалдан фойдаланиши шарт. Механизмларга хизмат кўрсатувчилар, махсус кийимни тугмалари қадалган ҳолда кийишлари, узун сочларини бош кийим остида ёки рўмолча остида сақлашлари шарт. Учлари осилиб турувчи шарфлар ва кўйлакларни кийиш ман қилинади. Махсус кийимни нефт маҳсулотлари ва бошқа ёнғинпортлашхавфли маҳсулотлар билан ювиш таъқиқланади. Қурилманинг технологик ходимлари қуйидаги махсус кийим билан таъминланади: пахталик костюм, момиқли куртка, момиқли шим, теридан тикилган пойабзал, резинали навбатчи фартук; технологик ускунани таъмирловчи чилангарлар, юқорида санаб ўтилган махсус кийимдан ташқари, брезентли костюм билан таъминланади. Аминли олтингугурттозалаш қурилмасида, 1,26 % об. гача водород сулфиди регенерация газини водород сулфидидан тозалаш амалга оширилади. Тўйинган аралашмани регенерациялаш вақтида олинадиган водород сулфидли газда 12,8 % об. гача водород сулфиди бўлади. Хизмат кўрсатувчи ходимлар водород сулфидидан заҳарланишдан огоҳлантириш чоралари ва заҳарланиш вақтида жабрланувчига зарурий биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқлардан ўтган бўлиши шарт. Ишчилар, муҳандис-техник ходимларнинг қуриламага ёки унга алоқадор ҳудудга филтрловчи противогазларсиз кириши таъқиқланади. Ишлаш вақтида хизмат кўрсатувчилар ўз ёнларида ГОСТ 12.4.122-83 ва ГОСТ 12.4.121-83 га асосан қутили противогазларга эга бўлиши шарт. Ишчиларга бериладиган противогазлар, ўлчамлари бўйича танлаб олинади ва иш жойларида, ҳар бири ўз бўлинмасида ишловчининг фамилияси ва исм-шарифларини кўрсатган ҳолда, алоҳида шкафларда сақланади. Противогаз сумкасига худди шундай ёзув-тахтача ёпиштирилади. Противогаз созлиги, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган махсус график бўйича бир ойда бир марта текширилади. Филтрловчи противогазларнинг аварияли заҳираси (сменада ишловчиларнинг энг кўп сонидан кам эмас) сўрғичланган қутида, шлангли противогазлар – сўрғичланган жамоданларда сақланади. Аварияли заҳиранинг бус-бутунлиги сменани топшириш - қабул қилишда хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан текширилади. Аварияли заҳиранинг мавжудлиги ва ҳолати, бош муҳандис тасдиқлаган графикга мувофиқ бир ойда камида бир марта газқутқарув хизмати ходимлари томонидан текширилади. Ҳавода кислород 19 % об. дан кам бўлганда ёки заҳарли буғ ва газ концентрациялари 0,5 % об. дан кўп бўлганда, ўраб турган атмосферадан инсоннинг нафас олиш органларини бутунлай изоляцияловчи шлангли противогазлар қўлланилади. Қурилма майдончасида, насос хонасида, тақсимлаш мосламасида ва венткамерада, суткада камида уч марта газанализаторда ўлчаш йўли билан водород сулфидининг концентрациясини назорат қилиш амалга оширилади. Ўлчашлар натижалари, ҳавода водород сулфиди миқдорини назорат қилиш китобига киритилади. Фланецли бирикмалар, арматуралар, аппаратлар люклари, ускуналарнинг бўлакланувчи қисмлари ва ҳ.к. ларнинг герметиклиги, сиркали-нордон қўрғошинли эритмада ҳўлланган филтрловчи қоғоз ёрдамида текширилиши шарт. Ишлаб чиқариш хоналаридаги вентиляция бузилганда, ишловчилар дарҳол противогазларни кийишлари ва носозликни бартараф қилиш учун смена бўйича етакчини хабардор қилишлари шарт. Водород сулфидининг хавфли концентрациялари пайдо бўлганда, дарҳол хавфли ҳудуддан одамларни чиқариш бўйича чоралар кўрилиши, газқутқарув хизмати ва смена бошлиғи хабардор қилиниши, водород сулфидининг хавфли концентрациялари бўлган ускуна жойида «Кирилмасин, газланиш!» огоҳлантирувчи ёзуви осилиши шарт. Ишловчининг баландликдан йиқилиши хавфи билан боғлиқ ишлар, шунингдек шлангли противогазда ишлаш билан боғлиқ ишлар, ҳар бир тўпламида тайёрловчи-заводнинг, белбоғнинг ишга яроқлилигини ва унинг тайёрланган санасини тасдиқловчи, ТНБ тамғаси туриши шарт бўлган тегишли эҳтиёт сақловчи белбоғни қўллаган ҳолда амалга оширилиши шарт. Эҳтиёт сақловчи белбоғлар ва арқонлар, ҳар сафар уларни қўллашдан олдин ва кейин кўздан кечирилиши шарт. Реагентларни тўкиш ва қуйишда ҳосил бўладиган сувлигликол аралашмаси, дизел ёқилғиси, диэтаноламин, моноэтаноламиннинг сачралиши таъсиридан кўзни ҳимоя қилиш учун, тери ёки резинали гардишли герметик кўзойнакларни қўллаш зарур. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling