«ШЎртаннефтгаз» ушк
Ёнувчан, портлашхавфли, заҳарли ва тажовузкор моддалар Рўйхати
Download 0.83 Mb.
|
Перевод-Шуртан-АСО 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.7 ЭТҚ бўйича портлашхавфли аралашмаларнинг тоифалар ва гуруҳлар бўйича тақсимланиши
- ЭТҚ ва ТМТҚ бўйича портлаш, портлашёнғин дан ва ёнғин дан хавфлилик бўйича ишлаб чиқариш тавсифи
- 9.9 Аварияли вазиятларда қурилмани ишлатиш
9.6 Ёнувчан, портлашхавфли, заҳарли ва тажовузкор моддалар Рўйхати
9.7 ЭТҚ бўйича портлашхавфли аралашмаларнинг тоифалар ва гуруҳлар бўйича тақсимланиши
ЭТҚ ва ТМТҚ бўйича портлаш, портлашёнғиндан ва ёнғиндан хавфлилик бўйича ишлаб чиқариш тавсифи
9.9 Аварияли вазиятларда қурилмани ишлатиш Цехда, электр энергияси, НЎМ ҳавоси, қайтадиган сувлар буғи, абсорберга ДЭА эритмаси узатилиши тўсатдан тўхтатилган ҳолларда, цехлар технологиялари бўйича ёнма-ён бўлган аварияли тўхтатишларда, газ ёрилиб чиққанда, қурилмада ёнғин ёки портлаш келиб чиққан ҳолларда, катта миқдорда ДЭА аралашмаси тўкилганда аварияли ҳолат эълон қилинади. Аварияли ҳолат цехда катта оператор томонидан эълон қилинади. Олтингугурттозалаш цехи технологик жиҳатдан бевосита ёнма-ён цехлар билан боғлиқдир ва авария келиб чиққан ҳолларда, ушбу цехларда авария хавфи пайдо бўлади, шунинг учун авария ҳолатларида уни бартараф этиш бўйича барча чораларни кўриш зарур. 9.9.1 Электр энергияси ва НЎМ ҳавоси узатилишининг тўхташи Электр энергияси узатилиши тўхтаган ҳолларда, барча технологик насослар, ҳаволи совутиш аппаратларининг вентиляторлари тўхтайди. НЎМ ҳавосининг узатилиши тўхтатаган ҳолларда, сатҳларнинг, аралашма ва газ сарфининг, ҳароратнинг барча тартиблаштиргич-клапанларнинг ишлашдан тўхтайди. Бунда зудлик билан қуйидагиларни бажариш тавсия этилади: 1. Корхона диспетчерига, ГҚХ, ёнғиндан муҳофаза хизматига хабар қилинади. 2. Қурилмага газ қабул қилиш тўхтатилади. 3. НЎМ ҳавоси узатилиши тўхтаган ҳолларда, насослар тўхтатилади. 4. Қурилмага буғ узатилиши тўхтатилади ва қурилмадан конденсат чиқиши задвижкаси ёпилади. 5. Барча насосларнинг чиқиш чизиғида задвижкалар ёпилади. 6. Абсорберлардан аралашма чиқиши чизиғида задвижкалар ёпилади. 7. Нураткичлардан газлар чиқиши задвижкаси ёпилади. 8. Тозаланмаган газнинг сепараторидан газ конденсати чиқиши задвижкаси ёпилади. 9. НЎМ ҳавоси ва электр энергияси йўқлиги сабаблари аниқланади ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилади. 10. НЎМ ҳавоси ва электр энергияси узоқ муддат йўқ бўлганда газ босими аппаратлардан машъалага ташланади. 9.9.2 Буғ узатилишининг тўхташи Цехга буғ келиши тўхтатилганда, бутун қурилма бўйича технологик режим бузилиши келиб чиқади. Бундай ҳолатларда қуйидагиларни бажариш зарур: 1. Корхона диспетчерига хабар қилинади. 2. Қурилмага газ қабул қилиш тўхтатилади. 3. Агар буғ келиши анча муддатга тўхтаса, унда барча насослар тўхтатилади. 9.9.3 Айланма сувлар узатилишининг тўхташи. Қурилмага айланма сув узатилишининг тўхташи, технологик режим бузилишини келтириб чиқаради: электр двигателлар ва насосларнинг подшипникларини совутишга келадиган сувлар тўхтатилади. Бундай ҳолатларда қуйидагиларни бажариш зарур: 1. Корхона диспетчерига хабар қилинади. 2. Қурилмага газ қабул қилиш тўхтатилади. 3. Буғлагичга буғ узатилиши тўхтатилади. 4. Айланма сувнинг йўқлиги сабаблари аниқланади ва уни тугатиш чоралари кўрилади. 5. Айланма сув узоқ муддат йўқ бўлганда, цехнинг барча технологик насослари тўхтатилади. 9.9.4 Газ қувурўтказгичининг ёрилиши, фланецли бирикмаларнинг нозичликлари орқали газнинг ёриб чиқиши Газнинг ёриб чиқиши, ҳудуднинг газланишига олиб келади, одамлар ҳаётига хавф пайдо бўлади. Бу вазиятда: 1. Kорхона диспетчерига хабар қилинади. 2. Газнинг кириши ва чиқиши бўйича қурилманинг иши тўхтатилади. 3. Цехнинг барча хизмат кўрсатувчи ходимлари противогазлар кийишади. 4. Аппаратлардаги газ босими машъалага ташланади. 5. Қувурўтказгич ёки аппарат задвижкалар билан ажратиб қўйилади. 6. Аварияни тугатиш билан банд бўлмаган барча шахслар цехдан эвакуация қилинади ва газланган ҳудуд атрофида постлар қўйилади. 7. Буғлагичларга буғ кириши ёпилади. 8. Аралашманинг айланиши тўхтатилади. 9. Аниқланган газ ёриб чиқишини бартараф қилиш чоралари қўлланилади. 9.9.5 ДЭА аралашмаси узатилиши тўхтатилади. Абсорберга аралашма узатилишининг тўхташи, водород сулфидидан тозаланмаган газнинг магистрал қувурўтказгичга ёки аралашмани регенерациялаш тизимига ўтиб кетишига олиб келади, бунга эса қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: - асосий насоснинг ўчирилиши – дарҳол заҳира насосини ишга тушириш тавсия этилади; - абсорбернинг юқори ёки ўрта қисмига ДЭА сарфини тартиблаштиргич-клапанининг ишдан чиқиши - дарҳол тартиблаштиргич-клапан ўчирилади ва сарф қўлда бажариш билан тартиблаштирилади; - регенерацияланган аралашма тўплагичнинг бўшатилиши – регенерацияланган аралашма тўплагич тезда реагентлар омборидан янги аралашма билан тўлдирилиши зарур. Абсорберга ДЭА аралашмасининг узатилишини тезда йўлга қўйиш имкони бўлмаса, дарҳол аварияли қурилмани тўхтатиб қуйидагиларни бажариш зарур: 1. Корхона диспетчерига хабар қилинади. 2. Қурилмага газ қабул қилиш тўхтатилади. 3. Буғлагичга буғ қабул қилиш тўхтатилади. 4. Абсорбердан ДЭА аралашмасининг чиқиши арматураси ёпилади. 5. Абсорберга ДЭА аралашмаси узатилишининг йўқлиги сабаблари аниқланади, улар бартараф қилинади ва қурилмани ишга тушириш амалга оширилади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling