«ШЎртаннефтгаз» ушк
Download 0.83 Mb.
|
Перевод-Шуртан-АСО 1
9 Хавфсизлик талаблари
9.1 Ишлаб чиқаришнинг зарарлиги ва ёнғинпортлашхавфлилиги нуқтаи назаридан технологик жараён тавсифи Регенерация газларини водород сулфидидан тозалаш жараёни, портлашёнғинхавфли, заҳарли ва тажовузкор маҳсулотларни қўллаган ҳолда олиб борилади. Булар қуйидагилар ҳисобланади: регенерация газлари, водород сулфиди, 5,0 МPа юқори босими, диэтаноламин. Шунинг учун ушбу жараён, ёнғинлар, портлашлар, заҳарланишлар, куйишлар келтириб чиқариши туфайли ўта хавфли ҳисобланади. Цехнинг ишончли, авариясиз ишлаши, технологик режим меъёрларига қатъий риоя қилиш, барча лавозимдаги, ишлаб-чиқариш, хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни билиш, технологик жараённи тўғри олиб бориш, цехнинг хизмат кўрсатувчи ходимларининг яхши техник тайёргарлиги билан таъминланади. Жараённи хавфсиз олиб боришнинг асосий мажбурий шартлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1. Қурилма ускуналарини ишлатиш бўйича йўриқномалар ва технологик регламентга қатъий риоя қилиш. 2. Авария сигнализациялари ва блокировкалари тизимларининг, назорат-ўлчов ва тартиблаштирувчи мосламаларининг узлуксиз, бир маромда ишлаши. 3. Сигнализациялар, ёнғин алоқалари, ўт-ўчириш ва индивидуал ҳимоя воситаларини соз ҳолатда сақланиши. 4. Вентиляция қурилмаларининг мўътадил ишлаши. 5. Қувурўтказгичлар ва аппаратларнинг герметиклиги устидан доимий назорат қилиш. 6. РОТ графигига асосан ускуналар таъмирини ўз вақтида амалга ошириш. 7. Хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқлар беришини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш. 8. Юқори хавфлилик билан боғлиқ бўлган таъмирлаш, газхавфли, оловли ишларни бажаришда йўриқномаларга қатъий риоя қилиш. 9. Технологик схемаларни, аппаратлар, қувурўтказгичлар, задвижкалар жойлашишини, уларнинг вазифаларини ва ишловчилар томонидан хизмат кўрсатиш қоидаларини мукаммал билиш. 10. Моддалар ва материалларни тўғри сақлаш. 11. Бир марталик ва вақтинчалик ишларни бажариш учун объект ҳудудига шахсларни киритиш тартибига риоя қилиш. 12. Объектда чекишнинг қатъий режими. 13. Электр тармоқларидан кучланишни олиш тартибига риоя қилиш. 14. Тасдиқланган тартибга асосан ёнғиндан қўриқлаш хизматини ўз вақтида чақириш. 15. Хизмат кўрсатувчилар томонидан, цехнинг барча аппаратуралари ва ускуналарининг ишлаши, соз ҳолати ва ўз вақтида уларни таъмирланиши устидан доимий назорат қилиш. 16. Цехнинг ишлатилиши жараёнида меъёрлардан оғишлар, носозликлар ва барча дефектларни дарҳол бартараф қилиш. 17. Босим остида ишлайдиган аппаратларга хизмат кўрсатиш бўйича хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш. 18. Заҳарли, тажовузкор, оловли-портлашхавфли моддалар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш. 19. Саноат оқовалари ва ишлаб-чиқариш чиқиндиларини йиғишни, цех ҳудудида ва ишлаб-чиқариш хоналарида ҳаво муҳитини мунтазам назорат қилиш, цехни мўътадил ва аварияли тўхтатиш, цехни тўхтатиш ва таъмирлашдан кейин уни ишга тушириш қоидаларига риоя қилиш. Технологик режим хавфсизлиги қуйидагилар ҳисобидан таъминланади: - зарарли таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш чиқиндилари, суртиш мойлари реагентлар, бошланғич хом-ашё билан ишловчиларнинг улар билан бевосита муносабатда бўлишини бартараф қилиш; - комплекс тарзда механизациялаш, автоматлаштириш, технологик жараённи масофадан бошқаришни қўллаш; - меҳнатнинг бир хиллигини профилактика қилиш, шунингдек унинг оғирлигини чеклаш мақсадида меҳнат ва дам олишни қулай тарзда ташкил этиш; - хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг келиб чиқиши тўғрисида ахборотларни ўз вақтида олиш; - ишлаб чиқариш ускуналарини ҳимоялаш ва аварияли ўчиришни таъминловчи, технологик жараённи бошқариш ва назорат қилиш тизими; - хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган, ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб юбориш ва зарарсизлантириш. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling