«ШЎртаннефтгаз» ушк


Download 0.83 Mb.
bet12/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

6.4 Қурилмани ишга тушириш
Қурилмани ишга тушириш, ишлаб чиқариш бошлиғи ёки унинг ўринбосари фармойишига асосан, барча таъмирлаш ишлари, гидросиновлар тугаллангандан сўнг амалга оширилади.
Қурилмани ёки бўлинмани ишга туширишда бевосита раҳбарлик, қурилма бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Ишга туширишнинг бошланганлиги тўғрисида қуйидагиларни огоҳлантириш:
- корхона диспетчерини, смена бошлиғини;
- ўзаро боғлиқ бўлган хизматлар ва технологик қурилмаларни.
Қурилмани ишга тушириш қуйидаги босқичларга бўлинади:
- ҳаво кислороди билан қурилма тизимларига дам бериш;
- босимни танлаб олиш ва ишчи босимда тизимни герметикликка синаш;
- аралашма айланишини йўлга қўйиш;
- хом-ашё газини қабул қилиш ва қурилмани белгиланган режимга чиқариш.
6.4.1 Ҳаво кислородидан дам бериш, аппаратларни очган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилган ҳолларда амалга оширилади.
Тизимдан ҳавони сиқиб чиқариш, кейинги навбатда, ўчирилган машъалага ёки свечага тозаланган газ билан азотнинг асосий массасини сиқиб чиқарган ҳолда, инерт гази – азот билан амалга оширилади. Азот бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқариш бошлиғининг ёзма фармойиши бўйича тозаланган газ билан дамлашга рухсат этилади.
Дам берилаётган газда кислород миқдори кўпи билан 2 % бўлганда дам бериш тугалланади.
Баъзи аппаратларни дамлаш учун сув буғидан фойдаланилиш мумкин.

6.4.2 Тизимни герметикликка синаш, ишчи босимдаги газ билан амалга оширилади. Босимни кўтариш, сизиб чиқишларни аниқлаш ва бартараф қилиш учун оҳиста, тўхтатиб-тўхтатиб турган ҳолда амалга оширилади.


0,1–0,15 МПа босимда регенерациялаш боғлами; 0,4-0,6 МPа босимда - 20Е-2 экспанзери арматура билан ажратилади.
Ишчи босимларда ускунанинг муффасал кўриги амалга оширилади ва сизиб чиқиш жойлари совун кўпиги ёрдамида аниқланади. Аниқланган сизиб чиқишлар, участка ёки боғламдан босимни тушириб туриб бартараф қилинади.
6.4.3 Аралашманинг айланишини йўлга қўйиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
- ишга туширишдан олдинги созлаш амалга оширилади ва НЎМваА тизими синаб кўрилади, ишга туширилади;
- мазкур техрегламентнинг 2.3 кичик бўлимида тасвирланган схема бўйича айланиш схемаси тўпланади;
- 20Н-1 насоси тайёрланади ва минимал унумдорликда ишга туширилади;
- 20К-1 абсорберида сатҳ пайдо бўлганда, ажраткич очилади ва аралашма 20Е-2 экспанзерига ва шундан кейин схема бўйича йўналтирилади;
- аппаратларда сатҳ 40-60 % мослама шкаласи чегарасида барқарорлаштирилади, тартиблаштиргичлар автомат режимга ўтказилади ва уларнинг ишлаши маромга туширилади;
- машъалага ташлаш билан десорберда ва экспанзерда босим тартиблаштиргичлари автомат режимда ишга туширилади;
- буғ қабул қилинади ва 20 К-2 десорберини қиздиришга киришилади;
- зарурият бўлганда сувли совуткичлар ва аэросовуткичлар вентиляторлари ишга туширилади;
- 20Е-6 нордон газлар сепараторида сатҳ пайдо бўлганда, 20Н-2 насоси ишга туширилади ва десорбернинг юқори ликопчасига флегма узатилади;
- барча параметрлар бўйича айланиш режими тўғриланиб, зарурий ҳолларда тизимга янги амин қабул қилинади;
- филтрлаш боғлами ишга туширилади;
- барча НЎМваА воситаларининг тўғри ишлашига эришилади.
6.4.4. Хом-ашё газини қабул қилиш ва қурилмани режимга чиқариш
Барча схема бўйича қатъий айланишига ва десорбер кубининг лойиҳа ҳароратигача қиздирилишига эришилганда, тозалашга газ узатилади ва қуйидаги кетма-кетликда қурилма зарур режимга чиқарилади:
- хом-ашё гази киришидаги арматурани оҳиста очган ҳолда, коллектордаги ва абсорбердаги босим текисланади, арматура тўлиқ очилади;
- тозаланган газ киришидаги арматурани оҳиста очган ҳолда, 25-30 tm3/соат сарфда газнинг ўтиши таъминланади;
- газанализатор ишга туширилади ва мунтазам равишда тозалаш сифати назорат қилинади;
- антивспенивател пуркаш боғлами ишлатилишга тайёрланади;
- нордон газ сарфи пайдо бўлганда, таҳлил учун намуна олинади;
- газ ва аралашмани абсорберга келаётган миқдорини ошириб, регенерациялаш ва тозалаш сифатини мунтазам назорат қилган ҳолда, уларни лойиҳа миқдоригача олиб борилади;
- технологик харитага мувофиқ қурилма режими таҳрир қилинади;
- технологик режим меъёрларини қаноатлантирувчи нордон газ қабул қилиб олинганда, уни олтингугурт олиш қурилмасига ўтказиш зарур.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling