«ШЎртаннефтгаз» ушк


Аминли тозалаш қурилмасини аварияли тўхтатиш


Download 0.83 Mb.
bet11/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

6.3 Аминли тозалаш қурилмасини аварияли тўхтатиш
6.3.1 Қуйидаги аварияли вазиятларда аварияли тўхтатиш амалга оширилади:
- ишчи хоналар РЧК дан кўп газланганда;
- ускуналар ёки коммуникацияларнинг портлаш, ёнғин ёки одамлар ҳаётига хавф туғдирувчи бузилишлари туфайли қурилма ёки ёнма-ён турган қурилмалар ҳудудларида газ ёрилиб чиққанда;
- қурилмада ёки ёнма-ён турган қурилмаларда ёнғин ёки портлаш келиб чиққанда;
- идишларда босим рухсат этилганидан юқори кўтарилиб кетганда;
- эҳтиёт сақловчи клапанлар носоз бўлганда;
- идишнинг асосий элементларида ёриқлар, шишлар, деворларнинг сезиларли юпқаланиши, пайванд чокларидаги сизиб чиқиш ёки терлаш, маҳкамловчи ёки болтли бирикмалардан сизиб чиқишлар, прокладкалар ёрилиши аниқланганда;
- манометр носоз бўлганда ва бошқа мослама бўйича босимни аниқлашнинг иложи бўлмаганда;
- эҳтиёт-сақловчи, блокировкаловчи мосламалар носоз бўлганда;
- лойиҳада кўзда тутилган НЎМва автоматика воситалари носоз бўлганда.
6.3.2 Аварияли тўхтатиш тўғрисидаги қарорни кундузги вақтда ишлаб чиқариш бошлиғи (ўринбосари), қурилма бошлиғи, тунги вақтда – смена бошлиғи ёки катта оператор қабул қилади. Аварияли тўхтатиш тўғрисидаги қарорни бош муҳандис, ишлаб чиқариш бошлиғи ёки уни ўрнини босадиган бошқа шахс бекор қилиши мумкин.
6.3.3 Аварияли ҳолат эълон қилинган вақтдан бошлаб, ишнинг масъул раҳбари етиб келгунга қадар аварияни тугатиш ва одамларни қутқариш бўйича жавобгар шахс бўлиб катта оператор ҳисобланади. Катта оператор ўз ҳаракатларини тунда диспетчер билан ёки смена бошлиғи билан, кундузи эса – ишлаб чиқариш ёки қурилма бошлиғи билан келишиши шарт.
6.3.4 Қурилмада бўлган барча одамлар аварияли ҳолат тўғрисида хабардор қилинади, барча турдаги ишлар тўхтатилади, хавфли ҳудуддан одамлар олиб чиқилади. Ўраб олиш постлари қўйилади ва ГҚХ, ҲЎЎҚ, тиббий қисм вакиллари кутиб олинади.
6.3.5 Қурилмага газ кириши ва чиқишидаги арматуралар ёпилади.
6.3.6 Насослар тўхтатилади, ҳайдашдаги арматура ёпилади.
6.3.7 20Т-2-1,2 буғлагичларига буғ узатиш ёпилади.
6.3.8 Қуйидаги чизиқларда арматуралар ёпилади:
- 20К-1 дан аралашма чиқишида;
- 20К-2 дан аралашма чиқишида;
- 20Е-2 дан аралашма чиқишида;
- қурилмадан нордон газ чиқишида;
- қурилмадан экспанзер гази чиқишида.
6.3.9 Шикастланган участкага яқин жойлар арматура билан ажратилади.
6.3.10 Участкадан ёки барча тизимлардан босим машъалага ташланади.
6.3.11 Аэросовуткичлар вентиляторлари ўчирилади.
6.3.12 ЭТАТР га асосан авария оқибатларини тугатишга киришилади.

Изоҳ: Кўрсатилган кетма-кетлик ва тадбирлар ҳажми мажбурий ва мукаммал бўлиб ҳисобланмайди. Ҳар бир аниқ ҳолатда, мураккаблашган аҳволдан келиб чиққан ҳолда, ускунанинг бус-бутунлиги ва одамлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча чоралар кўрилиши шарт.





Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling