«ШЎртаннефтгаз» ушк


Хом-ашё ва материалларнинг сарф меъёрлари


Download 0.83 Mb.
bet9/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

4 Хом-ашё ва материалларнинг сарф меъёрлари


4.1 Хом-ашё, энергия ва реагентларнинг сарф меъёрлари

Сарф кўрсаткичлари, 90000 nm3/с гача миқдордаги табиий газни абсорбцияловчи тозалаш қурилмасидан келадиган регенерация газларининг номинал миқдоридан келиб чиққан ҳолда келтирилган.


Бир йилда қурилманинг ишлаш соатлари сони – 8000.


4.1-жадвал. Хом-ашё, энергия ва реагентларнинг сарф меъёрлари.

Номи

ГОСТ, ТШ, техник тавсифлар

Ўлчов бирлиги

Сарф

Изоҳ

йиллик

1000 нм3 тозаланадиган газга

Диэтаноламин

Техник 98 %
ТШ 6-09-2652-86

t

87,8

1,22 х 10-4

Сарф 98 % ДЭА бошланғич тўлдирилишга 100 t.

Айланма сув

Т=30 С
Т=42С

минг. m3

2080

2,83 х 10-3




Тўйинган буғ

Сув буғи
Р=0,6 МPа
Т=164 С

минг. m3

183

3,2,5 х 10-4




«АГ-3» туридаги фаоллаштирилган кўмир

ГОСТ 20464-75

t

11,0

1,53 х 10-5

Сарф даврий, бир марталик юкланиш 4 т, даврий алмашиши 6 ойда 1 марта.

Энергия

6000 В
380 В

минг.kWt.с
минг.kWt.с

5655
3280

7,7 х 10-3
4,46 х 10-3





  1. Жараённинг материал баланси

5.1-жадвал. Газ бўйича материал баланс





№ т/б

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор

Қабул қилинган

Ажратилган

1

Тозалаш учун регенерация гази

nm3

90000

85670

2

Нордон газлар

nm3




4154

3

Экспанзер газлар

nm3




176




Жами:




90000

90


  1. Қурилмани ишга тушириш, тўхтатиш ва заҳира ускунага ўтказиш Қоидаси



6.1 Таъмирлаш учун тўхтатиш ва таъмирдан сўнг ишга туширишнинг
умумий қоидалари
6.1.1 Қурилма ёки қурилма блокларини таъмирлаш учун тўхтатиш ва таъмирдан сўнг ишга тушириш, қурилма, блокларни тўхтатишгача 10 кун олдин корхона бўйича чиқариладиган бўйруқга асосан амалга оширилади. Бўйруқда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши шарт:
- таъмирлашнинг бошланиш ва тугаш вақти;
- ускунани таъмирлашга тайёрлаш учун масъул бўлган шахс:
- таъмирлаш ишларининг масъул раҳбари;
- ускунани таъмирлашга топшириш бўйича комиссия таркиби;
- хавфсизлик техникаси бўйича тадбирларга риоя қилинишига жавобгар шахс;
- объектни ускуналар ва материаллар билан таъминлашга масъул бўлган шахс;
- объектни транспорт ва механизмлар билан таъминланишига масъул бўлган шахс;
- қурилмани таъмирдан қабул қилиш бўйича комиссия таркиби.
6.1.2 Корхона бўйича чиқарилган бўйруқ асосида, таъмирлашни олиб борилишининг умумий тартиби ва алоҳида турдаги ишларни олиб борилишига масъул бўлган шахс кўрсатиладиган, ишлаб чиқариш бўйича фармойиш чиқарилади.
6.1.3 Ишлаб чиқариш бўйича фармойишга асосан, қурилма бошлиғи фармойишлар китобида ускунани таъмирга тайёрлаш тартибини батафсил ёзади. Ускунани таъмирга тайёрлаш бўйича ишлар ҳолати, смена бошлиғи китобида қайд қилинади. Фармойишлар китобида кўрсатилган, ускунани таъмирга тайёрлаш бўйича топшириқларнинг бажарилишига катта оператор ва смена бошлиғи жавобгар ҳисобланади.
6.1.4 Қурилмани тўхтатиш, қурилма бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилади.
6.1.5 Қурилма далолатнома бўйича таъмирга топширилгандан сўнг таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат этилади.
6.1.6 Таъмирлаш ишларини олиб бориш тугагандан кейин, қурилманинг барча тизимлари мустаҳкамликка синалиши шарт:
- Таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида қувурўтказгичлар ёки аппаратларни реконструкция қилиш амалга оширилган ҳолларда, қурилма тизимлари гидросинов билан мустаҳкамликка синаб кўрилиши шарт;
- қурилма тизимларини реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлмаган таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳолларда, охирида зичликка синаш (пневмосинов) амалга оширилади.
6.1.7 Ускуналар ва қувурўтказгичларни мустаҳкамликка синашни, барча сизиб чиқиш (оқиш) ҳолатлари тўлиқ бартараф қилингунга қадар ўтказиш тавсия этилади.
6.1.8 Мустаҳкамликка синашнинг қониқарли натижаларида, таъмирлаш даврида ўрнатилган заглушкаларни ечиш амалга оширилади. Заглушкаларни ечиш, мажбурий тартибда «Заглушкаларни ўрнатиш ва ечиш» китобида акс эттирилади.
6.1.9 Қурилма таъмирлангандан сўнг, бош муҳандис бошчилигидаги комиссия томонидан қабул қилинади ва бош муҳандис тасдиқлагандан сўнг қурилмани ишга тушириш ва уни технологик режимга чиқариш учун рухсатнома ҳисобланадиган далолатнома расмийлаштирилади.
6.1.10 Бош муҳандис томонидан тасдиқланган, қурилмани қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома асосида, ишлаб чиқариш бошлиғи қурилмани ишга тушириш ва режимга чиқариш муддатлари тўғрисида ишлаб чиқариш бўйича фармойиш чиқаради, шунингдек ушбу биринчи операцияни бажарилишига масъул бўлган шахсни тайинлайди. Бундай шахслар қуйидагилар бўлиши мумкин: қурилма бошлиғи, ишлаб-чиқариш бошлиғи ўринбосари.
6.1.11 Тўхтатиш бўйича ҳам, ишга тушириш бўйича ҳам барча операциялар қурилманинг технологик занжирида (ПҲС, цеолитли олтингугурттозалаш, қуритиш, қозонхона) ўзаро боғлиқ бўлган, смена бошлиғи, ишлаб чиқариш бошлиғи, диспетчер ва катта операторлар билан олдиндан келишилади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling