«ШЎртаннефтгаз» ушк


Аралашмани филтрлаш боғлами


Download 0.83 Mb.
bet5/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

2.4 Аралашмани филтрлаш боғлами
Айланувчи аралашмани механик аралашмалар (емирилиш маҳсулотлари ва аминнинг термик чўкиндилари (қатронли) маҳсулотлари) дан тозалаш учун, фаоллаштирилган кўмир билан тўлдирилган 20Ф-1 филтрида аралашманинг бир қисми (айланма аралашмаларнинг 10 %) ни филтрлаш кўзда тутилади. 20Ф-1 филтригача ва ундан кейин, мех. аралашмаларни ушлаб қолиши учун 20Ф-1 ва 20Ф-3 белтингли филтрлар кўзда тутилган.
XB-1-1,2 дан кейин филтрлашга олинган регенерацияланган аралашма филтр орқали ўтади ва 20Е-З регенерацияланган аралашма сиғим-идишига ташланади.
Бир ойда бир марта ишлатиб бўлинган кўмир янгисига алмаштирилади. Бир марталик юкланиши 400 kg ни ташкил қилади.
Хизмат кўрсатишда қулай бўлиши учун филтр қопқоғи пневматик узатмали, махсус осон олинадиган затвор билан жиҳозланган. Юкдан бўшатиш учун, аппаратнинг қуйи қисмида, пневмоузатмали қопқоқ билан жиҳозланган штуцер кўзда тутилган. Схемада 20E-ll дренаж сиғим-идишидан аралашмани филтрлашга узатиш имконияти кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 20Е-3 амин тўплагич сиғим-идишидан 20Н-4 насоси орқали регенерацияланган ДЭА аралашмаси 20Ф-4 га узатилади. Бу ерда регенерацияланган ДЭА аралашмаси таркибида бўлган диэтаноламиннинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган қатрондан тозаланади. Регенерацияланган ДЭА аралашмаси 20Ф-4 дан сўнг Ф-6/1÷4 бельтингли филтрларига узатилади. Белтинг, аралашмасида мавжуд бўлган механик аралашмаларни ушлаб қолади ва регенерацияланган ДЭА аралашмаси керамик филтрларга узатилади, керамик филтрлар эса, ўзида майда заррачали механик аралашмаларни ушлаб қолади ва шундан сўнг аралашма янгидан 20Е-3 амин тўплаш сиғим-идишига қуйилади. Ишлатиб бўлинган кўмир олти ойда бир марта янгиси билан алмаштирилади. Бир марталик юклаш 4 t ни ташкил этади.
2.5 Аралашмани тайёрлаш боғлами
Концентрацияланган амин дастлабки қиздиришдан сўнг, 20E-11 дренаж сиғим-идишига тўкилади, у ердан, филтрлаш боғлами орқали 20Е-3 регенерацияланган аралашма сиғим-идишига 20H-8 насоси билан ҳайдалади. Қурилмага янги амин қабул қилиш учун 20Е-11 дренаж сиғим-идишидан фойдаланилиш мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling