«ШЎртаннефтгаз» ушк


Аралашманинг регенерацияланиши ва айланиши схемаси


Download 0.83 Mb.
bet4/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

2.3 Аралашманинг регенерацияланиши ва айланиши схемаси
Тўйинган амин аралашмаси 20К-1 абсорберидан 4,0-5,0 МPа босим ва 65-75 С ҳароратда, тўпланиши жараёнида сатҳни тартиблаштиргич-клапани поз.410в орқали 20Е-2 экспанзерига чиқарилади.
Экспанзерда босимнинг 0,6 МPа гача пасайиши ҳисобидан аралашмадан унда аралашган газлар (водород сулфиди, углекислота, углеводородлар) нинг ажралиши содир бўлади.
Экспанзерли газ босимни тартиблаштирги-клапани поз.219б орқали паст босимли машъалага чиқарилади.
Газсизлантирлиган амин аралашмаси сатҳни тартиблаштиргич-клапани поз.411б орқали 20Е-4 ўрталаштиргич-сиғим-идишига ёки уни ёнидан регенерацияга узатилади.
20Е-4 ўрталаштиргич-сиғим-идишидан кейин (ёки уни ёнидан ўтиб) аралашма 20T–1-1,2 рекуператив иссиқликалмаштиригичларининг қувурли ҳудуди бўйича ўтган ҳолда ва 105 С гача ҳароратда 20К-2 десорберининг 17 ликопчасига узатилади.
20К-2 десорбери 23 «S» - туридаги ликопчалар билан жиҳозланган колонна туридаги вертикал аппаратни ўз ичига олади.
Десорбернинг ишлаш параметрлари:
- юқорининг ҳарорати - 105-112 С
- кубнинг ҳарорати - 118-125 С
- кубдаги босим - 0,08-0,1 МPа
Десорберда тўйинган аралашма, ликопчалар бўйича пастга оқиб келади ва пастдан келадиган буғли оқимли иссиқлик ва масса алмашиш натижасида абсорбердаги газдан ютилган углекислотлар ва водород сулфидидан озод бўлади.
Аралашманинг якуний регенерациясига десорбер кубида 125 С гача қиздирилганда эришилади. Регенерациялаш ва буғли оқим яратиш учун зарурий иссиқлик, сувли буғ билан қиздириладиган 20T-2-1,2 вертикал буғлагичларда чиқарилади. Сувли буғ сарфи, десорбер юқорисининг ҳарорати бўйича, клапан поз. № 314 билан тартиблаштирилади.
Регенерацияланган аралашма, тўпланиши баробарида десорбер кубидан чиқарилади, 20T-1-1,2 рекуператив иссиқликалмаштиргичларда 85 С гача ҳароратда совутилади, 20ХВ-1-1,2 ҳаволи совутиш аппаратларида янада совутилади ва 65-75 С ҳарорат билан десорбер кубида сатҳни тартиблаштиргич-клапани поз.412б орқали 20Е-3 регенерацияланган аралашма тўплагичига узатилади.
20Е-3 тўплагичларидан 20Н-1 насослари билан ДЭА аралашмаси 20ХВ-4 русумдаги ҳаволи совутиш аппаратига жўнатилади, бу ерда 55-65 °С гача совутилади ва шундан кейин иккита оқим билан 20K-1 абсорберини намлашга узатилади. Биринчи оқим, умумий миқдорнинг 25 % , 55-65 °С ҳароратда юқори ликопчага узатилади. Иккинчи оқим 55-65 °С ҳароратда абсорбернинг ўрта қисмига узатилади. Айланувучи аралашманинг умумий сарфи сарфни тезкор ўлчаш мосламаси поз.311б ёрдамида 20H-1 насосининг ҳайдашдаги задвижкаси билан белгиланади. Оқимларнинг тақсимланиши биринчи оқимда ўрнатилган сарфўлчагич кўрсаткичлари бўйича, иккинчи оқимда ўрнатилган клапан поз.312в билан амалга оширилади.
Десорберда ажраладиган буғгазли аралашма (Н2S, СО2, сувли буғлар) колонна юқорисидан 112 С гача ҳароратда чиқарилади, 20XB-2-1,2 ҳаволи совутиш аппаратларида 60С гача совутилади ва тушган томчили намликнинг хомаки ажралиши учун 20Е-5 оралиқ сепараторига узатилади. Шундан кейин нордон газлар 20Х-3 сувли совуткичида янада совутилади, 20Е-6 нордон газлар сепаратори орқали ўтади ва 45-60 С ҳароратда босимни тартиблаштиргич-клапан поз.221а орқали оддий олтингугурт олиш қурилмасига ёки паст босимли машъалага чиқарилади.
Ажраткич мослама билан жиҳозланган 20Е-6 нордон газлар сепараторида, тоза сепарациялаш ва конденсацияланган намликнинг ажралиши содир бўлади. Худди шу ерга 20Е-5 оралиқ сепараторидан нордон сувлар келиб тушади. Тўпланиши жараёнида нордон сув 20Е-6 сепараторининг қуйи қисмидан 20Н-2 насослари билан сатҳни тартиблаштиргич-клапан поз.413б орқали, нам ҳолатда десорбернинг юқори ликопчасига узатилади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling