«ШЎртаннефтгаз» ушк


Емирилишдан технологик ускунани ҳимоя қилиш


Download 0.83 Mb.
bet21/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

Емирилишдан технологик ускунани ҳимоя қилиш

Қурилманинг технологик ускуналари, қувурўтказгичлари, арматуралари ва металл конструкциялари атмосфера ёғинлари ва майдонча ҳавосида мавжуд бўлган тажовузкор маҳсулотлар таъсири остида емирилиш ҳаракатига дучор бўлади.
Емирилиш остида деб, кимёвий ёки электрокимёвий жараёнлар натижасида содир бўладиган металлнинг бузилиши тушунилади. Қурилмага келувчи газларда, ҳар бири қулай шароитлар мавжуд бўлганда қурилма ускуналарининг интенсив емирилишига имкон туғдирадиган водород сулфиди, карбонат ангидридининг катта миқдори мавжуд. Бундан ташқари, печларни ишлатишда айниқса хавфли бўлган цеолитларни регенерациялаш газлари ҳам емирилишни келтириб чиқариши мумкин.


10.1 Емирилиш турлари
а) Угленордон газ таъсири остида қувурўтказгичлар ва металларнинг юза қисмида яралар ёки каваклар ҳосил бўлишини келтириб чиқарадиган умумий емирилиш.
б) Углеводородлар ва сувда аралашмайдиган темир сулфидларининг ҳосил бўлиши ўз ичига оладиган ва ускуналарнинг ички юза қисмида вақти келиб ёриқлар билан қопланиб кетадиган турли хил зичликлардаги қобиқларни пайдо қиладиган олтингугуртли емирилиш.
в) Кучланиш остида металлнинг емирилувчи ёриқлар билин қопланиши, бунда сув қувурларнинг ички деворларида конденсацияланган ҳолда, водород сулфиди билан тўйинган сувли қобиқларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Бунда, у ўзини металлга нисбатан кислота сифатида тутади, атомар водород ажраладиган олтингугуртли темирни ҳосил қилган ҳолда, уни емириб қўяди.

Бу ерда қуйидаги кимёвий реакциялар рўй бериши мумкин:


H2S → 2H+ + S2- (1)


2H+ + Fe → 2Fe2+ + 2H (2)


H+ + H → H2 (3)


Пўлатнинг емирилиши натижасида ҳосил бўладиган водороднинг иккита атоми қуйидагича бўлиши мумкин:


- ёки бирлашиши ва ажралиши мумкин бўлган H2 молекуласини яратиши;
- ёки пўлатнинг кристалл панжарасига суқилиб кириши ва у ерда катта кучланишни пайдо қилиши мумкин.
Агар олтингугурт чўкиндилари реакциялари натижасида ҳосил бўладиган олтингугурт буғлари реакциянинг кучли ингибиторлари ҳисобланса, унда водород атомлари учун иккинчи йўл (водород атомларининг кристалл панжарага диффузияси) кўпроқ қулайдир. Бунда водород кўпроқ эркин энергиялар ҳудудидаги концентрацияларга интилади, яъни кристалл панжаранинг барча дефектларига суқилиб киради. Айнан шу ерда метал мўртлаша бошлайди.

­
Пўлатниннг қовушқоқлиги сезиларди пасаяди, ва бу «вақтидан олдин бузилиши»нинг сабабчиси бўлиб ҳисобланади. Меркаптанларнинг кимёвий хоссалари, водороднинг кўчма атоми мавжудлиги билан аниқланади, бу эса ишқорли муҳитларда металл ҳосил миқдорли меркаптанларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling