167
ТРЕНЕР - маълум йўналишда мақсадли таълим олиш, машқлар бажариш
бўйича тренерлар томонидан (рахбарлигида) ўтказиладиган машғулотлар.
Ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ўтказувчи
махсус тайёргарликдан ўтган мутахассис. Масофадан ўқитиш
дастурларини
яратувчи ва бажарилишини таъминловчи шахс.
ТУШУНИШ - ахборотнинг маъно-мазмунини идрок қилиш, ундан
кўрсатилган тартибда мустақил фойдалана олиш.
ТУШУНТИРИШ - ахборотнинг маъно-мазмунини,
ундан фойдаланиш
тартибини турли восита ва усулларни қўллаб, тушунтирувчининг ўзи
тушунган даражада бошқаларга етказиш фаолиятидан иборат жараён.
ТЬЮТЕР - лотинча "tueor", инглизча "tutor" - (айнан хонаки ўқитувчи,
репититор, мураббий сўзларидан олинган) хозирги вазифасига кўра ўзбекча
консултант-ўқитувчи, устоз маъносида тушунилади.
ТАБИАТГА
МУВОФИҚЛАШТИРИЛГАН
ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАР - буларга ўқувчининг табиий имкониятлари, таълим-
тарбия жараёнини ташкил қилишнинг табиий имкониятлари ва бошқа
табиатга мувофик имкониятларидан тўлик фойдаланишни амалга оширишга
асосланган педагогик технологиялар киради.
ТОПҚИРЛИК -фаолликни ривожлантиришга хизмат қилувчи, ўқув-изланиш
таълим методи.
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ — дидактик тизимнинг таркибий, жараёнли
қисми. (М.Чошанов)
ТАЪЛИМ - мақсади ўқувчиларни ахлоқий интеллектуал, касбий, маданий,
жисмоний ривожлантиришнинг юкори даражасига эришишдан иборат бўлган
тарбиялаш ва ўқитиш жараёни.
ТАЪЛИМ ДАСТУРИ - таълимнинг мақсадлари ва аниқ
вазифаларидан
келиб чиққан ҳолда, маълум даража ва йўналишдаги таълим мазмун-
моҳиятини ўзида мужассам этган дастур.
ТАЪЛИМ СИФАТИ — таълим жараёнининг турли иштирокчилари таълим
муассасаси
томонидан
кўрсатилаётган
таълим
хизматларидан
168
кутганларининг қаноатлантирилиши даражаси ёки таълимда қўйилган максад
ва вазифаларга эришиш даражаси тушунилади.
ТАШКИЛОТЧИЛИК - дарсда дидактик жараённи тартибга,
тизимга
тушириш, қўйилган максадни, амалга оширишда мақсадни кузда тутишни
энг қулай формасини шакллантириш.
ТЕСТ - "инглизча" "тест" сўзидан олинган бўлиб, "текшириш", "назорат",
"синов" маъноларини билдиради.
Биринчи марта америкалик Жон Кэттел томонидан 1890 йилда киритган.
Педагогикада "тест" атамаси
узига хос шаклда ва мазмунга, турли
қийинчилик даражасига эга бўлган, ўқувчилар ўзлаштиришни даражасини
холисона бахолаш имкониятини берадиган топшириқлар тизимидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: