Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


ГАЛЬВАНИЧЕСКОЕ ПОКРЫТИЕ -


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГАЛЬВАНИЧЕСКОЕ ПОКРЫТИЕ - (гальваник қопламалар) буюмлар 
юзасига электорлитик чўктириш усулида қопланадиган м, км нинг 
улушларидан мм нинг ўнлаб улушларигача қалинликдаги металл пленкалар. 
Гальваник қопламалар буюмларнинг ўлчамларини тиклаш, шунингдек, юзага 
махсус физик ва киёвий хоссалар бериш учун қўлланилади. Галваник 
никеллаш ва хромлаш усуллари тарқалган. 
ГАРАНТИЙНАЯ НАРАБОТКА - (гарантияли бузилмай ишлаш муддати) 
кетма-кет икки ишламай қолишлик орасидаги ўртача вақт истеъмолчи 
буюмни эксплуатация қилиш, сақлаш ва ташиш коидаларига риоя қилган 
тақдирда буюмни тайёрлаган корхона бузилмай ишлаш муддати тугагунга 
қадар, буюмга қўйилган талабларнинг бажарилиши таъминлайди ва бунга 
кафолат (гарантия) беради. Гарантияли бузилмай ишлаш муддати техник
хужжатларда ёки тайёрловчи билан буюртмачи орасида тузилган 
шартномаларда кўрсатилади. 
ГЕЛИО - (юнон. helios -қуёш) қўшма сўзларнинг таркибий қисми қуёш 
нурланишига оидликни билдиради (мас., гелиотехника, гелиоустановка). 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ МОЛОТ - (гидравлик болға) энергия элтувчиси 20-
50 МПа босимли суюқликдан иборат бўлган зарбий машина. Гидравлик болға 
болғалаш, штамплаш ва бошқа операцияларда ишлатилади. 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ДВИГАТЕЛЬ - суюқликнинг механик энергиясини 
етакчи звено (вал, шток) нинг механик энергиясига айлантирувчи машина. 
Ишлаш принципига қараб, динамик (гидравлик турбина, сув гилдираги), 
хажмий (мас., гидроцлиндр) хиллари бор. Гидравлик двигательда етакчи 
звено суюқлик оқими импульси моментининг ўзгариши натижасида 
силжийди, хажмий гидравлик двигательда унинг иш органи суюқликнинг 


33 
гидростатик босимидан харакатланади. 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ 
УДАР 

(гидравлик 
зарба) 

суюқлик
харакатланаётган трубопроводда оқим тезлиги бирдан камайганда (мас., 
трубопровод тез беркитилганда) унда босимнинг кескин ортиши. 
Трубопроводнинг ёрилишига олиб келиши мумкин. Гидравлик зарбадан 
сақлаш учун хаво қалпоқлари, бараварлаш резервуарлари, салт чиқариб 
юборгичлар ўрнатилади. Гидравлик тараннинг ишлаши гидравлик зарба 
кучидан фойдаланишга асосланган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling