Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГИПОИДНАЯ ПЕРЕДАЧА - (гипоидли узатма) (гиперболоиднинг 
қисқартмаси) айқаш ўқли конус ғилдираклар ёрдамида амалга ошадиган 
винтли тишли узатма; бунда кичик ғилдиракнинг ўқи каттасиникига 
нисбатан силжиган бўлади. Гипоидли узатма ғилдиракларинннг тишлари 
кийшик ва эгри чизиқли бўлиши мумкин. Кўпчилик гипоидли узатмада 
узатиш сони 10 дан ошмайди, баъзан эса 30 ва ундан ошади. Гипоидли 
узатма 
автомобиллар 
ва 
тракторлар 
етакчи 
ғилдиракларининг 
харакатлантиргичларида, тепловозларда тўқимачилик машиналарида ва 
бошқаларда қўлланилади. 
ГИРА (тискашп)- деталларга ишлов бериш ёки йиғиш жараёнида деталлар 
қисиб қўйиладиган мослама. Гира икки жағли (қўзғалувчан ва қўзғалмас) 
асосдан иборат, улар орасига деталь махкамланади. Винт ёки эксцентрик 
дастани қўлда айлантириб, пневматик ёки гидравлик усулда гира жағлари 
яқинлаштиради ва деталлар кистирилади. 
ГИСТОРЕЗИС - тўлa қайтарилмаслик, кечикиш (тўғри ва тескари 


36 
жараёнларнинг 
турлича 
кечиши 
сабабли 
вужудга 
келадиган 
қайтарилмайдиган қолдиқ ўзгаришлар). 
ГЛОБОИДНАЯ ПЕРЕДАЧА - глобоидал узатма червяги ботиқ (глобоид) 
шаклга эга бўлган червякли узатманинг бир тури. Червяк ўрамлари ғилдирак 
тишлари билан анча тўла ишлагани учун глобоид узатма одатдаги цилиндрик 
червякли узатмаларга қараганда каттароқ нагрузкани узатади ва юқори ф.и.к 
га эга бўлади. Глобоид узатма тайёрлаш ва йиғишнинг анча мураккаблиги 
унинг камчилиги ҳисобланади. Глобоид узатмани белгиланган режимда оғир 
нагрузкаларда, шунингдек ихчам ва енгил жиҳозлар яратиш зарур бўлганда 
(масалан кон машиналари, самолётлар ва бошқалар) да қўллаш анча самара 
беради. 
ГРАВИТАЦИОН ТРАНСПОРТ - юкларни ўз оғирлик кучи таъсирида 
ташиш усули. Шунингдек юклар ташиладиган жиҳозлар, мас., қия рольганг, 
нов, винтли туширгич ва бошқаларда ҳам гравитацион транспорт 
ҳисобланади. Қуйиш механик цехлар омборида ишлатилади. 
ГРАВИЙ- (шағал тоғ) жинслари ва баъзан минерал (мас.,кварц) 
бўлакларидан иборат бўлган, йирик уваланадиган, кўндаланг ўлчами 1-10 мм 
ли чўкма жинс. Шағалда қум аралашмалари ҳам бўлиши мумкин. Шағалнинг 
дарё, кўл, музликлар ва бошқалардан олинадиган хиллари бор. Шағал 
бетонга тўлдиргич сифатида, йўлга солиш ва темир йўл балласт қатламини 
қуриш, водопровод фильтрлари, гидротехника иншоотларининг тескари 
фильтрлари ва бошқалар учун ишлатилади. 
ГРАДИЕНТ – ўз г а р и ш д а р а ж а с и , б и р л и к (физик катталикнииг 
бирор фазовий йўналишда ўзгарувчанлик даражасини ифодаловчи вектор 
катталик). 
ГРЕЙДЕР- (ингл. gradеr, grade — нивелирламок) — тўкилган тупроқ 
сатхини ва ёнини текислайдиган, йўл полотноси ва йўл қопламасини 
ётқизадиган, йўлнинг икки четида ариқлар ҳосил қиладиган, грунтли 
йўлларни қуриш ва ремонт қилишда ишлатиладиган ғилдиракли машина. 
Кесувчи пичоқлар ўрнатилган эгри шаклли отвал грейдернинг асосий иш 


37 
органи ҳисобланади. Ишлаб чиқариладиган грейдер пичоқларининг узунлиги 
2,5-4,5 м; иш унумдорлиги 45 м
3
/соатгача. Грейдернинг ўзиюрар 
(автогрейдер) ва тиркама хиллари бор. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling