Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГРЕЙДЕР-ЭЛЕВАТОР — диск, пичоқ ёки бошқа кесувчи орган ва элеватор 
(транспортёр)лар билан жиҳозлангаи грейдер. Грейдер элеватор грунтни 
қазиш суриш ёки транспорт воситалари (автомобиллар, тупроқ ташигичлар 
ва бошқа)га ортиш учун мўлжалланган узлуксиз ишлайдиган машина. Иш 
унумдорлиги 600 м
3
/соат. Йўл қурилишида кенг кўламдаги тупроқли 
объектларни кўтаришда ишлатилади. 
ГРЕЙФЕР - (нем. Greifer, greifen — чангаллаб олмоқ) — 1) жағлари
буриладиган юк қамраш мосламаси. Юк кўтариш машиналарига, асосан, 
кўтариш кранлари, тельферлар, шунингдек эксковаторларга осиб 
ишлатилади. Грейфернинг икки ва кўп жағли хиллари бор. Кўп жағлиси
донали юклар — темир- терсак, йирик тошлар ва бошқани қамраб кўтаришда 
ишлатилади. Сиғими 0,8-1,2 м бўлган сочма юкларни кўтарадиган грейфер 
кенг тарқалган. 2) Аппарат, машиналарнинг ишлов бериладиган предмет 
махкамланадиган мосламаси (қамрагичи). 
аппаратнинг фильм канали орқали сурадиган сакраш механизми. 
ГРЕЙФЕРНЫЙ ГРУЗЧИК - (грейферли юклагич) — вертикал шахта 
лахмини ковлаб боришда портлатилган тоғ жинсларини бадья (идиш)га 
ортадиган машина. Харакатлантириш усулига қараб: пневматик ва электр
грейфернинг конструкциясига қараб — пневматик, канатли ва гидравлик 
затворли; бошқариш (грейферни забой бўйлаб хайдаш) усулига қараб дастаки 
ва механик бошқариладиган; грейфернинг сиғимига қараб — енгил (0,05-0,2 
м
3
), ўртача (0,25-0,5 м
3
) ва оғир (0,65-2,5 м
3
) грейферли юклагичлар бўлади. 
ГРУЗОПОДЁМНАЯ МАШИНА - (юк кўтариш машинаси) — юк ёки 
одамларни вертикал ёки қияроқ текисликда ташийдиган қурилма (юк ва 
йўловчи лифтлари, кранлар, шахта, қурилиш ва бошқаларда ишлатиладиган 
кўтаргичлар). «Юк кўтариш машинаси» термини конструкцияси ва 
кинематик схемаси хар хил машиналар: энг оддий қурилмалар — 


38 
домкратлар, таллар, воротлар, полиспастлар мураккаб — тўла буриладиган 
стрелали ўзи юрар кранлар ёки автоюклагичлар ва бошқаларга нисбатан 
ишлатилади. Вазифасига қараб, юк кўтариш машиналари стационар ёки 
кўчма, узлукли ёки узлуксиз ишлайдиган, электр юритмали, ички ёнув 
двигателли ёки бирор бошқа харакатлантиргичли бўлиши мумкин. Бундай 
группадаги машиналарнинг юк кўтарувчанлиги бир неча кг дан бир неча 
минг т га етади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling