Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГРУЗОВМЕСТИМОСТЬ (юк сиғими ), транспорт воситаларининг юк 
сиғдирувчанлиги — юкларни ташиш учун фойдаланиладиган бўлимларнинг 
умумий хажми. Кемаларда юк сиғдирувчанликнинг назарий, дон (сочилувчан 
юкка), той (донали юкка) ва суюқ юпқа мўлжалланган хиллари бор. Назарий 
юк сиғдирувчанликнинг кема корпусининг назарий ташқи ўлчами бўйича 
аниқланади дон юк сиғдирувчанликнинг назарий юк сиғдирувчанликдан 
корпус конструкциялари ва жиҳозлар (наборлар, трубопроводлар, (ёғоч 
тўшама, қоплама ва бошқалар) хажмича кам бўлади тоғ юк 
сиғдирувчанликни аниқлашда кема палубаси, сув ўтказмайдиган деворлари 
ва бортига тегиб турадиган набор элементлари орасидаги хажм олиб 
ташланади. Суюқ юкка мўлжалланган юк сиғдирувчанликнинг иссиқликдан 
кенгайишга мос келувчи хажми олиб ташлангандан қолган дон юк 
сиғдирувчанликга тенг. 
ГРУНТОСМЕСИТЕЛЬНАЯ МАШИНА - (грунт аралаштирадиган 
машина) грунтни юмшатадиган, майдалайдиган ва боғловчи материаллар 
билан аралаштирадиган машина; енгил типдаги йўлларни қуришда ва 
капитал типдаги йўллар қопламаси асосини ётқизишда ишлатилади. Йўл 
полосасинипг эни 2,4 с гача ва чуқурлиги 0,25 м гача бўлганда иш 
унумдорлиги 0,7 км/соатни ташкил қиладиган тиркама ва ўзи юрар грунт 
аралаштирадиган машиналар ишлаб чиқарилади. 
ГУДРОН - (франц. goudron)-1) мойли ёки қолдиқ гудрон- нефтдан бензин 
керосин ва мойли фракцияларнинг асосий массаларини хайдашдан қолган 
қора смоласимон қовушоқоқ масса. Гудрон зичлиги 950-1000 кг/м
.
3
. Гудрон 


39 
йўл қурилишида ишлатиладиган битумлар олишда ва ёпма ҳамда изоляция 
материаллар тайёрлашда хом ашё ҳисобланади. Мой фракциялари унча тўла 
хайдалмаганда қоладиган қолдиқ ярим гудрон дейилади. 2) Кислотали 
гудрон-нефть махсулотлари (мас., сурков мойлари) нм концентрацияланган 
сульфат кислотаси билан тозалашда чиққан чиқиндилар. 
ГУДРОНАТОР — йўл полотносининг ишлов бериладнган полосаси бўйлаб 
битумлар ва катронларни бир текис ёядиган машина. Гудронаторнинг 
дастаки йўл қопламаларини ремонт қилиш ишларига мўлжалланган 
автогудронаторлар; битумларни тақсимлайдиган тиркама (катта хажмдаги 
материалларни тақсимлашда) хили бор. Автогудронатор гудронаторнинг 
асосий типи ҳисобланади. Унинг сиғими
7 м
3
гача. 
ГУПЧАК (ступица) - ғилдиракнииг ўқ ёки вал киргизиладигаи тешикли 
марказий (одатда, қалин) қисми. Гупчак кегайлар ёки диск воситасида 
ғилдирак тўғинига махкамланади. 
ГУСЕНИЦА — гусеницали харакатлантиргичда ишлатиладиган, шарнирли 
бириктирилган звенолардан иборат берк туташ лента ёки занжир. Қисмларга 
ажраладиган ёки ажралмайдиган звеноли металл гусеница кенг тарқалган. 
ГУСЕНИЦАЛИ КРАН — буриладиган платформада жойлашган дизелли 
двигательдан харакатланадиган, гусеницада юрувчи стрелали ўзиюрар кран. 
Гусеницали кран қурилиш майдони шароитида турғун, маневрчан ва ўтувчан. 
Турғунликни ошириш мақсадида гусеницали краннинг айрим типлари 
керилма гусеницали харакатлантиргич билан жиҳозланган. Ишлаб 
чиқариладиган гусеницали кранларнинг юк кўтарувчанлиги — 5-25 т, 
кўтариш баландлиги — 5-87 м, илгагининг қулочи — 2,6-46 м, ўзининг юриш 
тезлиги — 0,3-4,4 км/соат. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling