Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДЕТОНАЦИЯ
- ДЕЛЕНИЕ НА КОНТУРЫ (
- ДИСПЕРСНОСТЬ
- ДЛИНОБАЗОВЫЙ ПРИЦЕПНОЙ ПЛАНИРОВЩИК - (
ДЕКОМПРЕССОР – босим йўқотгич, декомпрессор
ДЕМОНТИРУЕМЫЙ – ечиб олинадиган, ажратиб олинадиган ДЕМОНТАЖ- қисмларга ажратиш ДЕТАЛЬ – детал, машина қисмларининг бўлаклари, йиғиш ишларини бажармай тайёрланган буюм ДЕТОНАЦИЯ – детонация, портлаб ёниш ДЕФЕКТ – нуқсон, камчилик, бузуқ жой ДЕВИАТОР –оғиш,четга чиқиш,ўзгариш катталиги (масалан, деформациялар оғиши-бирор нуқта теварагида содир буладиган миқдори кичик деформацияни аниқловчи физик катталик). ДЕЛЕНИЕ НА КОНТУРЫ (контурларга бўлиш) - катта юзаларни бўлакларга ажратиш. ДИСПЕКСЕР — бетон қоришмасига хавони тортиб олувчи қўшимчаларни киритадиган қурилма. ДИСПЕРСНОСТЬ – кукунлик ва майдалик даражаси (кукун ёки майда жисмни ташкил қилувчи заррачаларнинг ўлчамлари даражаси, ёки уларнинг ўртача ўлчамлари). ДИФРАКЦИЯ – тўлқинларнинг тўсиқдан айланиб ўтиш (масалан,ёруғликнинг тўсиқдан айланиб ўтиши). ДЛИНОБАЗОВЫЙ ПРИЦЕПНОЙ ПЛАНИРОВЩИК - (узун асосли тиркама текислагич) - қишлоқ хўжалигида суғориш майдонларини фойдаланишга тайёрлаш ва дала юзасини тубдан текислаш учун ишлатиладиган ускуна. Узун асосли тиркама текислагичнинг узайтирилган ғилдиракли асоси яхши текисланмаган юзани олишга имконият яратади. Унинг қўзғалмас, қўзғалувчан ва шарнирли рама тарздаги турлари бор. ДИАПАЗОН - (юнон. diapason (chordon), айнан барчаси (торлар) орқали) – бирон – бир катталик, қамров, бирор нарса хажмининг ўзгариш чегарасимас, ўлчаш диапазони - ўлчанаётган катталиклар қиймати чегараси, унинг учун 49 ўлчаш воситаларида йўл қўйиладиган хатоликлар меъёри белгиланади ўлчаш воситаларининг кўрсатиш диапазони шкаланинг охирги ва бошлангич қийматлари билан чекланган қиймат сохаси, товуш баландлиги диапазони- товуш баландлиги ўзгарадиган соха, радиочастоталар (радиотўлқинлар) диапазони радиочастоталар барча сохасининг шартли бўлинган участкалари. ДИЗЕЛЬ — сиқилишдан алангаланадиган ички ёнув двигатели. Дизель цилиндрида алангланиш поршеннинг сиқиши натижасида юқори температурагача қизиган хавога ёнилғи пуркашдан ҳосил бўлади. Сиқилишдан алангаланадиган биринчи двигатель, уни 1897 йили биринчи бўлиб ихтиро қилган немис инженери Р. Дизель (К. Diesel) номи билан аталган. Дизел бензин дан анча арзон бўлган ёнилғи ( Дизель ёнилғиси)да ишлайди. Шунингдек, дизель цикли бўйича газ билан ишлайдиган двигателлар ҳам бор (газодизель). Дизель анча тежамли иссиқлик двигателларидан. Энг яхшиларининг солиштирма ёнилғи сарфи тахминан 190 г/(кВт.соат), бошқа кўпгина типлари учун эса (номинал қувватда) 270 г/(кВт.соат)дан ошмайди. Бундай ёнилғи сарфи фик 31-44 % га тўғри келади (карбюраторли ички ёнув двигателларники, одатда, 25-30 %). Дизель валининг айланишлар частотаси, одатда, 100-3000 айл/мин, айрим холлардагина 5500 айл/мин гача етади. Двигатель қуввати (битта агрегатда) баъзан 30 МВт ни ташкил этади. Дизелда қувват бирлигига тўғри келадиган солиштирма масса 80 кг/кВт гача. Дизелнинг хизмат муддати 5-80 мин.соат. Дизель, кемаларда асосий ёрдамчи двигателлар сифатида, стационар установкалар, тепловозлар, танклар, автомобиллар, ер қазиш йўл қурилиш машиналари ва бошқаларда ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling