44
ГРУНТ –мухандислик иншооти ёки унинг асосини кўтариш учун
материал сифатида фойдаланиладиган ер қобиғининг устки қисми,
уваланиб кетган тоғ жинси.
ГЕРМЕТИЗАЦИЯ-герметиклаш, жипслаш.
Д
ДАВЛЕНИЕ (босим) — бирор жисм сиртига тик йўналишда таъсир
қиладиган куч жадаллигини ифодаловчи миқдор. Гидротехникада оқимнинг
маълум нуқтасидаги
солиштирма, яъни суюқлик оғирлик бирлигига
келтирилган механик энергия. Бу энергия гидротехника иншоотлари (тўғон,
ГЭС, шлюз ва бошқа)нинг юқори ва қуйи бамферларидаги сув сатхлари
орасидаги фарққа тенг. Босим суюқликнинг ҳисобланадиган сиртидан
(юзасидан) энг катта кўтарилиш баландлигига тенг бўлиб, метрда
ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: