Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet88/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ПОРОШКОВАЯ МЕТАЛЛУРГИЯ - (металлургия кукуни) – метал 
кукунлари, шунингдек, шу кукунларни ҳамда металлар билан металмаслар 
композициясини қовуштириб тайёрланган буюмлар ишлаб чиқариш. Кукун 
металлургияси усуллари қўйиш мумкин бўлмаган материаллар ва буюмларни 
тежамкорлик билан олишга имкон беради. Кукун металлургияси усулларида 
қийин эрийдиган металлар, карбидли қаттиқ қотишмалар, ғовак материаллар, 


113 
фрикцион материаллар, карбидли қаттиқ қотишмалар металлмаслар ёки эриб 
ёпишмайдиган металларнинг композициялари, магнитли материаллар
магнитодиэлектриклар, 
дисперсли 
қаттиқ 
қўшилмалар 
билан 
мустахкамланган металлар, зич конструкцион металл деталлар, герметлар 
тайёрланади. 
ПРИРОДНЫЙ АСФАЛЬТ –битум ва майда минерал модданинг табиий 
аралашмаси. 
ПЛЕНКООБРАЗУЮЩИЕ ВЕЩЕСТВА –бетон юзасида парда ҳосил 
қилиш учун фойдаланиладиган суюқ модда, у бетон қотиш мобайнида 
намни тутиб туради. 
ПОКРЫТИЕ ДОРОЖНЫЕ –йўл асосига ишланган йўл тўшамасининг 
бир ёки бир неча қатламли юқори қисми, унга транспорт воситаларининг 
оғирлиги тушади, ҳамда у йўл тўшамасини юзадаги сувлардан сақлаши 
керак. 
ПРОДОЛЬНЫЙ УКЛОН –лойиҳа чизиғининг бўйлама йўналишда равон 
ётиқликдан фарқланиши, % да. 
ПРОХОДКА - (қазиб кириш) — кон иншоотлари қуриш мақсадида 
бажариладиган ишлаб чиқариш жараёнлари мажмуи. Тозалаш ишларига 
«Қазиб кириш» термини қўлланилмайди. Махсус адабиётларда «Қазиб 
кириш» термини шахта стволларига тааллуқли, ўтқазиш (проведение) 
термини эса горизонтал ва нишаб йўналишдаги траншея ва кон 
иншоотларига тааллуқли. 
ПРОПИТКА -ётқизилган чақилган тош, шағалга битум қуйиб, макадам 
усулида қора чақилган тошли ёки шағалли йўл тўшамасини ҳосил қилиш. 
ПРЕДЕЛЬ ТЕКУЧЕСТИ - (оқувчанлик чегараси) - материалларнинг 
механик характеристикаси нагрузка ўзгармаса ҳам деформация давом 
этадиган кучланиш. Кучланиш бу чегарасига эришганда материалнинг 
тузилиши сифат жихатдан ўзгаради яъни унинг кристаллари бўйича 
сурилади. 
Оқувчанлик 
чегараси 
эластик 
ва 
эластик-пластик 
деформацияланиш чегарасини белгилайди ва пластик материалларнинг 


114 
мустахкамлик даражасини белгилашда мухим омилдир. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling