123
(одамнинг
оптимал
ишлаш
қобилияти)
тадқиқотининг
предмети
ҳисобланадн. АБС ривожланиши-шида мураккаб технологик,
энергетик ва
ҳисоблаш комплекслари ишларини бошқарувчи операторга бўлган
талабларнинг кучайиши муносабати билан «одам-машина» масаласи 20-а.
Илмий-техника революциясининг мухим масалаларидан бири бўлиб қолди.
СИСТЕМОТЕХНИКА — мураккаб системаларни лойихалаш, яратиш,
синаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи илмий-техника
фани. Бундай системаларни ишлаб чиқишда уларнинг таркибий қисмлари
(элементлари, ёрдамчи системалари) хоссаларига тегишли масалаларигина
эмас, балки объектнинг бир бутун ҳолда ишлаш (умумсистема масалалари)
га оид қонуниятлар масалалари ҳам келиб чикади.
Системотехника
масалаларини хал қилишда математика мантиқи ва статистикаси,
алгоритмлар
назарияси,
комбинаторика, ўйинлар назарияси, вазиятлар
назарияси, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси, информациялар назарияси
ва бошқалар билан биргаликда мураккаб системалар тадқиқот методлари
кенг қўлланилади.
СКИП - кажава (сочилувчан ашёларни йиғиштириб кўтариш,
керакли
жойда автоматик бўшатиладиган идиш. Металургияда тоғ иншоотларида
қўлланилади).
Do'stlaringiz bilan baham: