Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
РУЧНЫЕ МАШИНЫ - (дастаки машиналар.) — ичига двигатель
ўрнатилган технологик машиналар; машина ишлаётганида унинг оғирлиги бутунлай ёки қисман уни ишлатаётган операторга тушади. Фойдаланиладиган энергия турига кўра, дастаки машиналар пневматик, электр, гидравлик, ички ёнув двигателли ва порох зарядли хилларга ажралади. Вазифасига кўра, дастаки машинани бир неча асосий машиналар 120 группасига ажратиш мумкин: пармалайдиган (пармалаш, разверткалаш зенкерлаш, фрезерлаш ва бошқа мақсадлар учун), резьбага бураб киритадиган (резьбали бирикмаларни бураб киритиш ва бураб чиқариш — гайка буровчи, шруп буровчи, шпилька буровчи, муфта буровчи ва бошқалар учун мўлжалланган), силлиқлайдиган (силлиқлаш, жилолаш, юзаларни тозалаш учун мўлжалланган), арралар (дискли, дастаки, занжирли ва бошқалар) кайчилар (дискли, ричагли, кертувчи ва бошқалар), болғалар (узиб туширувчи, парчинловчи, зарбий ва бошқалар). РЫХЛИТЕЛЬ — юмшатгич 1) рыхлитель — гусеницали тракторга тиркаб ёки ўрнатиб ишлатиладиган қурол йирик тошли оғир тупроқларга ишлов бериш ва заранг грунтлар (лой, қумоқ тупроқ ва бошқалар)ни юмшатишда, шунингдек ремонт қилинадиган эски асфальтбетон йўллар қопламасини бузишда ишлатилади. Юмшатгичнинг иш органи кўтарувчи рамага махкамланган бўлиб, ейилишга чидамли ўткир учли тишлари бор. 2) лушильник — ҳосилни йиғиб (уриб) олинган ерни юмшатишда, тупроқка экиш олдидан, ангизларга намни сақлаши учун ишлов беришда ишлатиладиган қишлоқ хўжалик қуроли. Юмшатгич дискли ва лемехли бўлиши мумкин. Дискли юмшатгичнинг иш органлари диам. 450 мм ли сферик дисклардир. Уларни 9-10 дискли батареялар тарзида харакат йўналишига нисбатан 35° бурчак остида ўрнатилади. Бу дисклар ишлаш вақтида тупроқни кесиб, уни юмшатади ва юза қисмини ағдаради. Қамрови 5-20 м бўлган дискли юмшатгич чиқарилади. Улар тупроқка 12 смгача чуқурликда ишлов бериш, 18 см гача чуқурликда қайта шудгорлашда ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling