Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

РЕЗЦОВЫЙ БЛОК - (кескич блоки), кўп кесгичли тутқич йўниб 
кенгайтириш ёки карусель станокларида корпус деталларидаги тешикларни 
йўниб кенгайтирадиган кесиш асбоби. Кескич блоки бир ёки бир неча қуйма 
(баъзан ростланадиган) кескичлари бўлган корпусга эга, бу кескичлар тутқич 
уясига ўрнатилади ва ундан айланма харакат олади. Кескич блоки иш 
унумини оширишга, ишлов берадиган сиртнинг сифатини оширишга, 
асбобни тез алмаштиришга имкон беради. 
РЕЗЦЕДЕРЖАТЕЛЬ - (кескич тутқичи)-токарлик, рандалаш ва бошқа 
металл кесиш станокларининг кескич ўрнатиладиган ва махкамланадиган 
мосламаси. 
РЕЗЕЦ –кескич (бир бутун қилиб ёки еғма шаклда тайёрланган металл 
қирқувчи асбоб. Металл қирқувчи дастгоҳларда ишлатилишига қараб 
токарлик йўнувчи кескич ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Бажарадиган иш турларига 


118 
қараб ҳам кескичлар шакли ҳар хил бўлади). 
РЕЗИНА — каучук қатрони асосидаги ашё (резина олиш учун табиий ёки 
суньий каучукка олтингугурт, қўрғошин, бензол ва вулканизацияловчи 
моддалар ҳамда тўлдиргичлар сифатида бор каолин, кремний, титан ва 
бошқа қўшимчалар қўшилади. Лекин резинанинг физик-механик хоссалари, 
мустахкамлиги асосан каучук асосга боғлиқ бўлади). 
РЕКОНСТРУКЦИЯ- (ре... ва лат. constructio - қурилиш) —1) бинодан янги 
талаблар мақсадида фойдаланиш учун унга ўзгартиришлар киритиб қайта 
қуриш. 2) Ўзининг дастлабки холатини йўқотган ахоли яшайдиган жой
бинолар ансамбли ёки айрим биноларни, хайкалтарошлик асарлари ва 
бошқаларни уларнинг тавсифномаси, чизмаси, расми, модели асосида қайта 
тиклаш. 3) Тарихий қарор топган ахоли яшайдиган пунктни тубдан қайта 
қуриш. 
РЕКРИСТАЛЛИЗАЦИЯ-қайта кристалланиш (босим остида ишланган яьни 
деформацияланган металлни қайта қиздирилганда, йўналишига эга бўлган 
толасимон тузилиш ўрнида янги тўғри ўқли кристалл доначаларини ҳосил 
бўлиши. Янги доначаларни ҳосил бўлиши ички кучланишларни камайишига 
олиб келади ва металл хоссаларини деформациядан аввалиги холатига 
қайтади). 
РЕЛАКСАЦИЯ — мувозанат холатга қайтиш жараёни (ташқи таъсир 
натижасида термодинамик тизимида юзага келувчи номувозанатли холатдан 
аста секин термодинамик мувозанатли холатга ўтиш жараёни). 
РЕЛЬЕФ— (фр. relief, лот. rlevo — кўтараман) — ер қобиғини устки 
қисмида мавжуд бўлган баланд-пастлик ва нотекисликлар йиғиндиси. 
Рельефнинг 50 га яқин хили бор. Шулардан асосийлари: текислик, паст- 
баландлик ва тоғли жойлар. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling