Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


БОЛВАНКА – ғўла  БОЛТАНКА НАВЕСНОГО ОРУДИЯ


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

БОЛВАНКА – ғўла 
БОЛТАНКА НАВЕСНОГО ОРУДИЯ – ўрнатма қуролнинг лапанглаши 
БОРТ – борт, ён, ён девор 
БРИКЕТИРОВАНИЕ (франц. briquette - гиштча, брикет) — материалларни 
деярли бир хил шаклдаги ва оғирликдаги бўлаклар — брикетларга 
айлантириш. Тасмали, валли, штемпель ёки халқали прессларда сиқиб 
тайёрланади. Брикетлаш қўлланилиши кам самара берадиган ёки қийин 
бўлган майда материаллap (кўпинча қазиб олинадиган ёқилғи ва рудалар)дан, 
шунингдек чиқиндилар (чанг, шлак, металл қириндилари ва бошқа)дан 
қўшимча фойдаланиш имконини яратади. Брикетлашда материалларни яхши 


19 
қовуштириш учун боғловчи қўшилмалар (смола колдиги, битум, суюқ шиша, 
цемент ва бошқа)да фойдаланилади. Брикетлаш озиқ-овқат саноатида, асосан 
озиқ-овқат концентратланган ват тўлиқ рационли озукларда ҳам 
қўлланилади. Хашак ва похолни брикетлашда махсус стационар ва кўчма 
(пресс подборшчиклар) озуқа брикетлагичлари ишлатилади. 
БРОНЗА –мис қотишмаси (миснинг цинк ва никелдан бошқа 
элементлар билан ҳосил қилган қотишмаси. Бунда мис қотишмасида қайси 
бир модда асосий легирловчи қушимча бўлса, бронза номига шу модда 
қўшиб айтилади. Масалан калийли, алюминийли, рухли бронзалар ва ҳ.к) 
БРУС- 1) қурилиш механикасида-кўндаланг кесимининг геометрик 
ўлчамлари узунлигига нисбатан кичик бўлган жисм. Геометрик ўқининг 
шаклига қараб текис (тўғри, синик, эгри) ва фазовий бруслар бўлади. Асосан 
эгилишга ишлайдиган брус балка деб аталади. брус машина ва иншоотлар 
конструкциясининг таркибий элементи ҳисобланади. 
2) Дурадгорликда – арраланган (баъзан тарашланган) ёғоч материал. Икки 
ёки тўрт қиррали, тўртёки уч томони арраланган бўлади. Қалинлиги 100 мм 
гача бўлган эъни қалинлигидан 2 мартадан ошмайдиган брус, брусча 
дейишади. 
БУЛЬДОЗЕР - (инг. bulldozer — йирик бўлакларни майдалаш) тупроқни 
сурувчи, кесувчи ва текисловчи механизм — 1) грунтни кесадиган, кичик 
(200 м гача) масофага сурадиган, текислайдигаи, гусеницали ёки ғилдиракли 
тракторга ёйинки тягачга ўрнатиб ишлатиладиган олинма жиҳоз (шундай 
жиҳозли трактор ёки тягач). Асосан, ер текислаш, йўл тўқмаларини кўтариш, 
чуқурларни тўлатиш, қурилишдаги тайёргарлик ишлари ва бошқаларда 
ишлатилади. Иш органлари (ағдаргичлари) буриладиган ва бурилмайдиган, 
канатли ва гидравлик бошқариладиган хиллари бор. Улар асосан икки хил 
турда ишлаб чиқарилади. Биринчи тур бульдозернинг тупроқ сурадиган 
ағдаргичи пастдан юқорига қараб харакат қилса, иккинчи турдаги 
бульдозернинг ағдаргичи пастдан юқорига ҳамда ён томонга 60° гача бурчак 
ҳосил қила олади 


20 
БУНКЕР - (инг. bunker) — 1) сочилувчан ва бўлакли материаллар (дон, қум, 
кўмир, руд ва бошқа), сақланадиган идиш. Материаллар ўз оқими билан 
бўшатилиши учун Бункернинг пастки қисми қия деворли (мас., тунтарилган 
кесик пирамида ёки конуссимон шаклли) қилиб ясалган, тўкиладиган 
материаллар миқдорини ростлаш учун эса тортқи ва таъминлагичлар билан 
жиҳозланган. Турли харакатланувчи машиналар, мас., дон камбайни, пахта 
териш машинасига ўрнатилган идишлар ҳам бункер деб аталади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling