Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

БАЛЛАСТНЫЙ СЛОЙ - (балласт қатлами) устига темир йўл изи 
ётқизиладиган қатлам, темир йўл изи полотносидаги ер қатлами устига 
солинадиган сочилувчан материаллар (чақиқ тош, шағал, қум ва бошқалар) 
иборат бўлади. Балласт қатлами изларининг турғунлигини, поездларнинг 
чайқалмай, равон юришини таъминлайди, шпалга эластик асос бўлади. 


16 
БАЛЛАСТЕР - темир йўл қурилиши машинаси. Темир йўл изларини 
реконструкция ва ремонт қилишда ёки қуришда шпал остига балласт 
призмаси кенглигича маълум қалинликда балласт қатлами ётқизилади, унга 
керакли шакл беради, изларини кўтаради, тўғрилайди ва бошқа ишларни 
бажаради. Электр балластерлар анча такомиллашган.
БЕЛАЗ — Беларуссия автомобиль заводи 1961 дан бери ишлаб чиқарадиган 
ўзи ағдаргич автомобиллар ва автопоездлар маркаси. БелАЗ-542 ўзи 
ағдаргич автомобиллар двигателининг қуввати 770 кВт гача, тўла массаси 
442-т гача, юк кўтарувчанлиги 25—50м
1
-гача, шатаки ярим тиркамасининг 
массаси 168т гача м

бўлган. БЕЛАЗга хос хусусиятлари: ғилдираклар 
осмасииииг гидропневматиклиги трансмиссиясининг гидромеханик ва 
электриклиги ҳамда қўшимча (сиқилган) хавода ишлаши.Энг кейинги модели 
юк кўтариш қобилияти 450 тонна. 
БЕНЗИНОВЫЙ ДВИГАТЕЛЬ - (бензинли двигатель) — ёнилғи 
аралашмасини тайёрлаш процессининг асосий қисми карбюраторда ўтадиган 
(карбюраторли двигатель) ёки бензин тўғридан-тўғри цилиндр (киритиш 
трубопроводи) га пуркаладиган ички ёнув двигатели. Ёнилғи аралашмаси
учқундан алангаланади. (Бензин двигателининг мажбуран ўт олдирадиган 
двигатель деб ҳам аталиши шундан). Бензин двигателининг сиқиш даражаси 
6-10, ёнилғининг минимал солиштирма эффектив сарфи 260 г/(кВт.соат), 
(автомобиль двигатли), анланиш частотаси минутига-8000 ва ундан oшик 
(мотоцикл двигателида), қуввати, 1500 кВт гача ва ундан ошик (авиация 
двигателида), минимал солиштирма массаси 0,4 кг/кВт (пойга автомобили ва 
авиация двигателларида). 
БЕТОНУКЛАДЧИК - (бетонётқизгич) — йўл, аэродром майдони ва 
бошқалар заминига ётқизиладиган бетон қоришмасини ёйиш, дозалаш, 
зичлаш, сирти ва четларига ишлов бериш ишларини бажарадиган ўзи юрар 
йўл қурилиши машинаси. Бетонётқизгич одатда, замин қуриш ва текислаш
янги тўшалган бетонни зарур холатда тутиб туриш ва бошқа операцияларни 
бажарадигаи бошқа йўл қурилиши машиналари комплекти билан бирга 


17 
ишлайди. Бетонётқизгичнинг гусеницали ва рельеда юрувчи ғилдиракли 
хиллари бор. Гусеницали бетонётқизгичнинг берилган йўналиш бўйича 
харакатланишини ва бетон қопламанинг зарур профилини бошқарадиган 
автоматик кузатиш системалари билан жиҳозлангаи сирпанма (йўл 
чеккаларини ҳосил қилувчи) қолипли бўлади. Ғилдиракли бетонётқизгичда 
йиғма опалубка (рельс-қолип)дан фойдаланилади. Ётқизиладиган бетон 
қоришмаси полосасининг кенглиги 3,5-7 м, соатига 40-50 м
3
бетон 
қоришмаси ётқизади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling