Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

АДАПТЕР - (инг. adapter, лат. adapto — мослайман) — 1 фотоаппарат 
конструкциясида кўзда тутилмаган бошқача форматли ва турлича ишланган 
ёруғ сезгир материаллардан фойдаланишга имкон берадиган қўшимча 
кассета. 
2) Фотоаппаратга ностандарт оправали алмашинувчи объективлар ўрнатиш 
учун мўлжалланган қурилма 3) бошқача номи — звукосниматель. 
АДГЕЗИЯ - (лат. adhaesio — ёпишиш) — юзалари тегиб турувчи турли


10 
жинсдаги қаттиқ ёки суюқ жисмлар (фаза) нинг ўзаро ёпишиб қолиши. 
Адгезия молекулалараро таъсирлашув натижасидир. Адгезия техникада 
деталларни елимлаб, пайвандлаб ва кавшарлаб бириктиришда, оқартириш ва 
лак бўёқ қоплашда кенг фойдаланилади.
АДСОРБЕНТЫ - (адсорбентлар) — (лат. ad — устида, ёнида ва sorbens — 
ютувчи) — юқори даражада ривожланган сиртида адсорбция ўтадиган 
синтетик ва табиий жисмлар. Қаттиқ адсорбентлар сифатида актив кўмир, 
силикагель, алюмогель, табиий актив лойлар ишлатилади. 
АДСОРБЕР - адсорбция ўтадиган қурилманинг асосий аппарати. Даврий ва 
узлуксиз ишлайдиган хиллари бор. Саноатда кўпроқ узлуксиз ишлайдиган 
(гиперсорбер деб аталадиган) адсорбер ишлатилади, бунда донадор 
адсорбент вертикал колоннада харакатланади. Колоннанинг юқори қисмида 
адсорбция, 
пастки қисмида эса қизиш натижасида десорбция содир бўлади. 
Гиперсорберлардан ташқари қайновчи (сохта суюлтирилган) адсорбент 
қатламли узлуксиз ишлайдиган адсорбер ҳам ишлатилади. 
АДСОРБЦИЯ – юзага а т о м м а с о ф а д а я қ и н л а ш и ш , ю з а д а
й и ғ и л и ш ( ж и с м л а р н и н г сиртида атомар қолдиғи бошқа моддаларнинг 
тўпланиши. Абсорбциядан фарқли равишда адсорбцияланадиган модда 
заррачалари-адсорбат, 
адсорбцияланадиган 
жисм 
адсорбент 
сиртқи 
қатламида йиғилади, ҳажм бўйича ютилмайди ёки шимилмайди). 
АККУМУЛЯТОР - (лат. accumuio — йиғаман) — кейин фойдаланиш учун 
энергия йиғадиган қурилма. Йиғиладиган энергия турига кўра. 
Аккумуляторнинг гидравлик, инерцион, пневматик ва электр хиллари 
бўлади. 
АКТИВАТОР - фаоллантирув ч и: (бирор бир жараёнинг фаоллигини 
оширувчи. Масалан, писта кўмирга ВаС0

ва Na
2
CO
3
қўшилса атомар 
углероднинг ажралиш фаоллиги ортади, шунинг учун бундай бирикмалар 
пўлат юзасини углеродга бойитишда фаоллантирувчи қўшимчалар сифатида 
қўлланилади). 


11 
АКУСТИКА - (юнон. akustikos — эшитиш) — 1) физиканинг товуш ва унинг 
моддалар билан ўзаро таъсири хақидаги таълимот билан шуғулланадиган 
бўлими. Акустиканинг чизиқли (суперпозиция принципи бажарилади) ва 
чизиқсиз (мас., кучли ультратовуш тўлқинларининг тарқалиши) хиллари бор. 
2) Бинонинг товуш (акустик) характеристикаси. Архитектура акустикаси
қурилиш акустикаси. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling