Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

АГЛОМЕРАТ - қовишма бўлакчалар (металлургияда тўйинган қолдиқ майда 
ва кукунсимон хомашё қовуштириб эритиш учун хосил қилинган 
бўлакчалар). 
АГРЕГАТ (лат. aggrego — улайман) — 1) машинанинг тўла ўзаро 
алмашинадиган ва технологик жараёнда маълум вазифани бажарадигаи 
йириклашган, унификацияланган элементи (мас, электр двигатель, насос). 



2) Биргаликда ишлайдиган бир қанча машиналарнинг механик бирикмаси 
(мас, ер хайдаш агрегати трактор, плуг ва боронадан иборат). 3)
Тоғ жинси 
ёки унинг бирор қисмини ташкил қилувчи алохида минерал доначалари ва 
улар ўсмалари мажмуи (мас., гранит — дала шпати, кварц ва слюдаларнинг 
донадор агрегати). 4) Тупроқ агрегати — таркибида ютилган кальций бўлган, 
сувда эримайдиган чиринди билан котишган тупроқ бўлаги. 
АГРЕГАТНЫЙ РЕМОНТ — (агрегат усулидаги таъмирлаш) — машиналар 
ремонтини ташкил қилишнинг бир шакли, бунда ёйилган деталлардаги 
нуқсонларни бартараф қилиш ўрнига оборот фондидан фойдаланиб, узел ва 
агрегатлар тўлиқ алмаштирилади. Узел ва агрегатлар ремонт корхоналарида 
тикланади. Агрегат усулидаги ремонт машиналарнинг тезроқ, ишга 
тушишини таъминлайди. Ихтисослаштирилган автомобиль ремонти 
заводларида бу усул кенг тарқалган. 
АГРЕГАТИРОВАНИЕ - (агрегатлаш) — 1) алохида вазифаларни 
бажарадиган, ўзаро алмашинувчи унификацияланган узеллар (йиғма 
бирликлар)дан иборат саноат буюмлари (машиналар, асбоблар ва бошқалар) 
ни бир-бирига бириктириш усули. Агрегатлаш қўлланиладиган узелларнинг 
типлари ва моделлари сонини энг такомиллашган конструкциялар минимуми 
билан чегаралашга имкон беради, бу эса уларни ишчи кучига сарфланган 
маблағ самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Айни вақтда агрегатлаш 
буюмларни эксплуатация ва ремонт қилиш шунингдек, маънавий эскирган 
айрим узелларни такомиллаштиришни анча осонлаштиради. 2) Комплекс 
фойдаланиш учун бир неча машинадан агрегатлар тузиш. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling