Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

АВТОМОБИЛЬНЫЙ ПОЕЗД- автопоезд — тортиш-тиркаш ёки таянч-
тиркаш қурилмаси билан уланадигаи ва автомобиль билан умумий тормоз 
системасига эга бўлган, бир ёки бир неча тиркама ёхуд ярим тиркама 
автомобиль (бортли ёки масус тягачли). Автомобиль поезд таркибидаги 
тиркама 
ва 
ярим 
тиркамалар 
автомобилнинг 
куч 
агрегатидан 
харакатлантириладиган (механик, электр, гидравлик) етакчи (актив) кўприкка 
эга бўлиши мумкин. 
АВТОМОБИЛЬ-КРАН- автокран — автомобиль шассисига ўрнатилган 
ўзиюрар юк ортиш-тушириш машинаси унинг иш органи буриладиган 
консолли стреладан иборат. Кран жиҳози юритмаси — автомобиль 
двигателидан қувват оладиган электр, гидравлик ёки механик. Юк 
кўтарувчанлиги 1-16 т ли атомобиль кран ишлаб чиқарилади. Стреласининг 
қулочи 1,2-10 м (юк кўтарувчанлиги юқори бўлган кранларда махсус 
мослама бўлганда — 22 м гача). Илгагининг кўтарилиш баландлиги 7-18,5 м. 
Юк кўтараётганда турғунлигини ошириш учун қўшимча ташқи тиргак 
(аутригер ) лардан фойдаланилади. 
АВТОРОТАЦИЯ - (авто. ва лат. rotatio — айланиш), ўз-ўзини айлантириш 
—1) хаво оқимида аэродинамик кучлар (хаво оқими билан жисмнинг ўзаро 
таъсиридан ҳосил бўладиган кучлар) таъсирида симметрик жисмнинг 
исталган ўқи атрофида узлуксиз айланиши. 2) Атака бурчаги (хаво 
оқимининг узлуксизлиги) бузилганда самолёт қанотининг ўз бўйлама ўқи 
атрофида айланиши. Қанот авторотацияси самолётнинг штопорсимон 
учишига асосий сабаб бўлади. 3) Қаршидан келаётган хаво оқими таъсирида 
хаво винтининг эркин айланиши.
АВТОЛЕБЕДКА – авточиғир, автомобилга ўрнатилган чиғир 
АВТОМОБИЛЬ-ПЕСКОМЕТ – қум сочиш автомобили 
АВТОМОБИЛЬ-СНЕГООЧИСТИТЕЛЬ – қор тозалаш автомобили 
АВТОМОБИЛЬ-ЦЕМЕНТОВОЗ- цемент ташиш автомобили 
АВТОСТРОП (авто. ва голл. strop — сиртмоқ) — ортиш-туширишда, 
қурилиш ва монтаж ишларида бир турдаги донали юкларни одам 



иштирокисиз қамраш ва бўшатишни таъминлайдиган юк қамраш мосламаси. 
Юк илиш ва бўшатиш процесслари, мас. автостропга ўрнатилган ва кранчи 
кабинадан туриб бошқарадиган электромагнит ёрдамида бажарилиши 
мумкин. Автостропнинг янги конструкцияларининг яратиш мухим 
масалалардан бири бўлиб, юк ортиш-тушириш ишларини комплекс 
механизациялаштириш ва автоматлаштиришни амалга ошириш бу 
масалаларнинг қандай хал қилинишига боғлиқ. 
АВТОСТОП - (автотўхтатгич) (авто ва инг. stop — тўхташ) — поезд 
тақиқловчи сигналга яқинлашганда уни автоматик тарзда тўхтатадиган 
механик ёки электр қурилма локомотивга ва темир йўл изига ўрнатилади. 
Автотўхтатгич йўл сигналларига мос ҳолда поезд двигателига ёки тормоз 
системасига таъсир кўрсатади. Темир йўл автоблокировкасида автотўхтатгич 
унга темир йўл рельси орқали боғланади. 
АВТОСЦЕПКА - (автоулов улагич) — вагон ва локомотивларни автоматик 
тарзда улайдиган қурилма уларнинг бир-бирига урилиши (сиқилиши)дан 
уланади. Вагон ва локомотивлар қўлда ажратилади (бунда одам вагонлар 
орасида туриши шарт эмас). Автоулагич поездлар харакатланаётган ёки 
тўхтаган вақтда бўйлама кучлар таъсирини камайтиради, манёвр ишларини 
енгиллаштиради ва тезлаштиради, поездлар юкини оширишга имкон беради, 
aмалда составларнинг узилиб қолишини йўқотади. 
АВТОПОГРУЗЧИК - (автоюклагич)— иш жиҳозлари (ковшлар,
паншахали 
қамрагичлар ва бошқалар) алмашинадиган ўзиюрар юк кўтариш-ташиш 
машинаси. Донали ва сочилувчан юкларни ортиш, тушириш, тахлаш ва 
ташишда фойдаланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling