Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet135/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ — бу тизимли фикр юритиш усулини 
педагогикага сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи 
муайян бир тизимга келтиришдир. 
(Сакомото). 
Педагогик технологиянинг мохияти дидактик мақсад, талаб этилган 
ўзлаштириш даражасига эришишдан иборат бўлиб, уни тадбиқ этишни 
хисобга олган холда таълим жараёнини илгаридан лойихалаштиришда 
намоён бўлади. 
(У.Нишоналиев) 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ — бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш 
(тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба)ларга муайян шароит ва кетма-
кетликда таъсир кўрсатиш ва бу фаолият махсули сифатида уларда олдиндан 
белгиланган шахс сифатларини шакллантириш жараёнидир. 
(Н.Сайдахмедов) 
Педагогик технология ўқитувчининг касбий фаолиятини янгиловчи, 
таълимда якуний натижани кафолатлайдиган тадбирлар мажмуаси, 
йиғиндиси. 
(Н.Сайдахмедов) 


174 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - бу объектив, моддий жараён. 
Агар биз ўқув-тарбия жараёнидан унинг объектив, моддий (субстанциялик) 
жихатини ажрата олсак, шунда биз технологияга, энг камида унинг 
ташкилотига эга бўламиз. (В.К.Долгенко) 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - бу ўқитишга ўзига хос янгича 
(инновацион) ёндашувдир. У педагогикадаги ижтимоий-мухандислик 
тафаккурининг ифодаланиши, технократик илмий онгнинг педагогика 
сохасига кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян стандартлашуви 
хисобланади. 
(Б.Л.Фарберман) 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - турли муаллифлар (манбалар)нинг барча 
таърифлари мазмунини узига мужассам этувчи умумлаштиришдан иборат. 
(Г.К.Селевко) 
Педагогик технология тушунчаси кўп қиррали бўлиб, унга педагогик, 
психологик, дидактик, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа 
нуқтаи назарлардан ёндашиш мумкин. 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - баркамол инсонни шакллантириш 
фаолияти. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling