Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - ахборотларни ўзлаштириш, улардан
амалда фойдаланиш, улардаги янги маъно-мазмунларни хамда ахборотлар орасидаги . турли боғлиқликларини очиш орқали янги ахборотлар яратишга ўргатиш жараёнидан иборат. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - таълим методлари, усуллари, тарбиявий воситалар йиғиндиси. У педагогик жараённинг ташкилий-услубий воситалари мажмуидир. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - бу ўз олдига таълим шаклларини оптималлаштириш вазифасини қўювчи, бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини техник ресурслар ва одамларнинг ўзаро муносабатларини хисобга олган холда яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг тизимли методидир. 175 ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - маълумотларни ўзлаштириш учун қулай шакл ва усулда узатиш ва ўзлаштириш жараёнидан иборат. Демак, педагогик технология - инсонга (таълим-тарбия олувчига) олдиндан белгиланган мақсад буйича таъсир ўтказиш фаолиятидан иборат. Педагогик технология ўқувчини мустакил ўқишга, билим олишга, фикрлашга ўргатишни кафолатлайдиган жараёндир. Педагогик технология жараёнида ўқитувчи рахбарлигида ўқувчи мустакил равишда билим олади, ўрганади, ўзлаштиради. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - инсонга олдиндан белгиланган максад буйича таълим-тарбиявий таъсир ўтказиш фаолиятидан иборат. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ - ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини, ижодий изланишларини, мантиқий тафаккурини ривожлантиришга, мустақил фикрлаш, мушохада юритишга қаратилган таълим-тарбия беришнинг фаол шакл, усул ва воситалари мажмуаси. У педагогик жараённи мазмунли, самарали амалга ошириш техникаси хисобланади. Педагогик технологиянинг асосий йўналишлари хозирги анъанавий таълимни турли йўналишларда такомиллаштириш мақсадларида яратилиб, айни пайтда ривожланиб бормокда. Турли фан ўқитувчилари томонидан хар бир ўқув фанининг хусусияти, мазмунининг таркиби, амалий, назарий қисмларининг нисбатига мувофик, равишда энг қулай педагогик технологияларининг эмперик, когнитив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, адаптив, инклюзив ва бошқа йўналишларини туғри танлаш жиддий ахамиятга эга. Педагогик технологиялар (замонавий) асосан шу тизимни турли йўналишларда такомиллаштириш максадларида яратилиб, хозир турли йўналишларда ривожланмокда. Педагогик жараённи такомиллаштириш, уни ўқувчи шахсига йўналтиришга асосланган педагогик технологиялар: ҳамкорлик педагогикаси, таълимнинг инсонпарварликка асосланган технологияси ва 176 бошқалар ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш асосидаги педагогик технологиялари ва бошқалар ўқув материалини дидактик жихатдан такомиллаштириш ва қайта ишлаб чиқишда асосланган педагогик технологиялар ҳисобланади. Бу технологиялар ўргатилаётган билимларнинг дидактик тизими чукур мазмунда эга бўлиши, билимларга тизимли нуктаи назардан ёндашиш, ўқувчиларга билимларни эгаллашнинг энг максадга мувофик жойларини ўргатиш каби тамойилларга асосланади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling