Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ГИДРОУСИЛИТЕЛЬ РУЛЯ - рулнинг гидрокучайтиргичи 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ПОДЪЁМНИК - (гидравлик кўтаргич), гидро 
кўтаргич- юкларни вертикал ёки бурчак остида силжитиш учун 
ишлатиладиган гидравлик узатмали (одатда, поршенли ва штокли цлиндр 
кўринишида) циклик ишлайди- ган механизм. Қурилишда қувватларни (ора 
ёпмаларни) кўтариш усули билан биноларни тиклаш, ремонт вақтида 
гаражларда автомобилларни кўтариш ва бошқаларда фойдаланилади. 
ГИДРАВЛИЧЕСКИЙ ТОРМОЗ - (гидравлик тормоз)-1двигателлар 
синаладиган қурилма. Гидравлик тормоз двигатель ҳосил қилган максимал 
ишини қаршиликларни енгишга сарфлайди ва иссиқликка айлантиради
иссиқликни эса ундан ўтаётган сув олиб кетади. 2) Кучни тормоз 
механизмига гидравлик юритма воситасида узатадиган тормоз. 
ГИДРОМЕХАНИЧЕСКАЯ ПЕРЕДАЧА - (гидромеханик узатма)- умумий 
иш бўшлиғига эга бўлган парракли ғилдираклардан иборат гидравлик узатма, 
унда буровчи момент иш суюклиги иш харакат миқдори моментнинг 
ўзгариши ҳисобига узатилади. Гидродинамик узатма гидромуфта ва 
гидротрансформатор- га бўлинади. Двигатель (етакчи вал) дан харакатга 
келтириладиган машина (етакланувчи вал) га буровчи моментни узатиш ва 
поғонасиз ўзгартириш учун хизмат қилади. Бир ўқда жойлашган насос 
турбина ғилдиракларидан иборат; булар иш суюқлиги билан тўлган торсимон
бўшлиқни ҳосил қиладиган даражада бир-бирига яқин жойлаштирилган. 
Двигатель билан туташган насос гилдираги суюқликни харакатлантириб, 


34 
унинг энергиясини харакатлантиради- ган машина билан бриккан турбина 
ғилдирагига узатади. Гидродинамик узатма дан фойдаланиш двигателни 
ўзгариб турадиган нагрузкадан ва кўп холларда ортиқча нагрузкалардан 
сақлашга имкон беради. 
ГИДРОМЕХАНИЗАЦИЯ - (гидро.ва механизация) — ер қазиш, конишлари 
ва бошқаларни механизациялаш усули, бунда технологик процессларнииг 
ҳаммаси ёки бир қисми харакатдаги сув оқими энергияси ҳисобига 
бажарилади. Насослар (сизот сувларники ҳам), юклаш аппаратлари, сизот 
сувлари насос станциялари, трубопроводлар, земснаряд, гидроэлеватор, 
эрлиф 
гидромониторлар 
гидромеханизациянинг 
асосий 
жиҳозлари 
ҳисобланди. 
Гидромеханизациянинг 
кончилик 
(кўпгина, 
фойдали 
қазилмаларни очиқ усулда ва кўмирни ер остида қазиб олиш), гидротехника 
ва ирригация қурилишлари (кўтармалар, тўғонлар, дамбалар, суғориш 
системалари ва бошқаларни қуриш), қишлоқ хўжалигида -(сув хавзалари, 
каналларни қуриш, ўғитларни ювиш )да, балиқчилик саноати (балиқларни 
турлардан тушириш ва трубопроводларда ташиш ва бошқалар) да 
ишлатилади. Гидромеханизациядан ёрдамчи ишлар (кўлни гидравлик усулда 
чиқариб ташлаш ва бошқалар) да ҳам фойдаланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling