Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таълим вазирлиги


Download 203.15 Kb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi203.15 Kb.
#1534714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2- мавзу Гидродинамика

Гидростатик босим
Сирт ва хажм кучларининг таъсирида суюқликнинг ичида гидростатик босим пайдо бўлади. Тинч турган суюқлик хажмидан элементар юза F ни ажратиб оламиз. Ушбу юзанинг турган ҳолатидан ташқари унга нормал бўйича йўналган маълум бир куч Р таъсир қилади. Ушбу кучнинг элементар юзага нисбати (Р/F) ўртача гидростатик босимни ташкил этади:
(2.13)
Элементар юзанинг айрим нуқталаридаги ҳақиқий босим эса турлича (бир нуқтада кўпроқ, бошқа нуқтада эса камроқ) бўлиши мумкин. F нинг қиймати қанча кичик бўлса, бирор нуқтадаги ҳақиқий босим ўртача гидростатик босимга анча яқин бў­лади.
Элементар юзанинг қиймати нолга яқинлаштирилган ҳолатдаги кучнинг юзага нисбати берилган нуқтадаги ҳақиқий гидроста­тик босим (ёки гидростатик босим) деб аталади:
(2.14)
Босимнинг йўналиши ва таъсири суюқликнинг ҳамма нуқталарида бир хил, чунки бу куч ҳамма вақт нормал бўйича йўналган бўлади. Бундан кўринадики, босимнинг катталиги юзанинг шаклига ва унинг қандай жойлашганлигига боғлиқ эмас. Босимнинг СИ системасидаги ўлчов бирлиги Н/м2 ёки Па. Бу бирлик жуда кичик бўлганлиги сабабли, йириклаштирилган бирликлар ишлатилади: килопаскаль ва мегапаскаль (КПа==103 Па; МПа==106 Па).
Амалиётда гидростатик босимнинг қиймати бошқа ўлчов бирликлари орқали ҳам ифода қилинади: техник атмосфера (ат); физик атмосфера (атм); дин/см2; бар; симоб устуни; сув устуни ва ҳоказо. 1 кгк/см2 га тенг бўлган босим техник атмосфера деб аталади. 105 паскалга тенг бўлган босим бир барни ташкил этади. Техник атмосфера (ат) физик атмосфера (атм) дан фарқ қилади. Физик атмосфера денгиз сатҳидаги стандарт атмосфера босими бўлиб 1,033 кгк/см2 га тенг.
Паскаль ва бошқа бирликлар ўртасида яна қуйидаги нисбат бор: 1 дин/см2 = 0,1 Па; 1 бар = 105 Па; 1 мм сув уст. = 9,81 Па; 1 мм сим. уст. = 133,3 Па.
Амалиётда гидростатик босим турли усуллар билан ҳисобланади. Агар гидростатик босим ўлчанаётган пайтда суюқликнинг эркин юзасига таъсир қилаётган атмосфера босими ҳам хисобга олинса, бу ҳолатдаги гидростатик босимни тўла ёки абсолют босим деб юритилади. Бундай шароитда одатда техник атмосфера ўлчанади, у абсолют босим (ата) ни ташкил этади.
Кўпинча гидростатик босимни ўлчашда суюқликнинг эркин юзасига таъсир қилаётган атмосфера босими ҳисобга олинмайди. Бунда атмосфера босимидан ортиқча бўлган, манометрик босим аниқланади. Манометрик босим суюқликдаги абсолют босим ва атмосфера босими ўртасидаги айирмага тенг:

(2.15)


Рман - манометр билан ўлчанадиган босим. Манометрик босим техник атмосфера билан ўлчаниб, ортиқча босим (ати) ни ташкил этади.
Агар жараён сийракланиш шароитида (вакуумда) кетса, вакуумнинг қиймати атмосфера босими билан суюқликдаги абсолют босимнинг орасидаги айирмага тенг бўлади:
(2.16)
Рвак - вакуумметр билан ўлчанадиган сийракланиш. Рвак нинг қиймати нолдан атмосфера босими ўртасидаги чегарада ўзгариши мумкин. Масалан, абсолют босим Рабс = 0,3 ата бўлганда вакуумнинг қиймати Рвак = 1-0,3= 0,7 ати ни таш­кил этади.
Босимнинг СИ системасидаги ўлчов бирлиги Н/м2 ёки Па. Бу бирлик жуда кичик бўлганлиги сабабли, йириклаштирилган бирликлар ишлатилади: килопаскаль ва мегапаскаль (1кПа=103Па; 1МПа=106 Па).



Download 203.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling