Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таълим вазирлиги
Download 203.15 Kb.
|
2- мавзу Гидродинамика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Suyuqlikni massaviy va xajmiy sarfi va tezlik. Oqimning uzluksizlik tenglamasi yoki oqimning moddiy balansi.
- Суюқлик ҳаракатининг асосий характеристикалари
- Идеал суюқлик
2 - Маъруза Мавзу: Gidrodinamika. Oqimning uzluksizlik tenglamasi va energetik ma’nosi Режа:Suyuqlik harakatining asosiy xarakteristikalari. Suyuqlik harakatini ifodalovchi kattaliklar. Suyuqlikni massaviy va xajmiy sarfi va tezlik. Oqimning uzluksizlik tenglamasi yoki oqimning moddiy balansi. Suyuqlik harakatining Eyler differensial tenglamasi. Таянч сўзлар ва иборалар: гидравлика, гидростатика, гидродинамика, суюқлик, зичлик, оғирлик, қовушқоқлик, иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқлик сиғими, ҳарорат ўтказувчанлик, босим, оғирлик, босим, параллелепипед, тенглама, ньютон, ноньютон. Суюқлик ҳаракатининг асосий характеристикалари Озиқ-овқат саноатининг барча тармоқларида суюқлик ва газларни узатиш, суюқликларни аралаштириш ва аралашмаларни ажратиш каби жараёнлар кўп учрайди. Бу жараёнларнинг тезлиги гидромеханика қонунлари билан ифодаланади. Гидромеханика қонунларини ва улардан амалда фойдаланиш усулларини гидравлика ўрганади. Гидравлика икки асосий қисмдан: гидростатика - суюқликларнинг мувозанат қонуниятларини ўргатади, гидродинамика - суюқлик ва газларнинг ҳаракат қонуниятларини ўргатади. Гидравликада суюқлик, газ ва буғларни бирлаштириб, умумий бир ном - суюқлик деб юритилиши қабул қилинган. Бунга сабаб суюқлик ва газларнинг ҳаракат тезликлари товуш тезлигидан кам бўлганда, уларнинг харакат қонуниятлари бир хил. Шунинг учун гидравликада суюқлик ҳам, газлар ҳам, буғлар ҳам суюқлик деб юритилади. Суюқлик ва газларнинг кўпчилик хоссалари бир-бирига яқин ва ўхшаш. Масалан, суюқлик ҳам газлар ҳам бирор шаклга эга эмас (қандай идишга солинса, ўша идиш шаклини олади). Ундан ташқари, уларнинг қовушқоқликлари орасидаги фарқ жуда кичик. Критик температурадан юқори температураларда суюқлик ва газлар орасидаги фарқ умуман йўқолиб боради. Уларни бир-биридан ажратиш учун суюқликлар томчили, газлар эса эластик суюқлик деб қаралади. Суюқлик ва газлар қуйидаги хоссалари билан бир-бирига ўхшайди: 1) суюқликлар худди газлар каби маълум шаклга эга эмас, унинг физик хоссалари барча йўналишда бир хил, яъни изотропдир; 2) газларнинг қовушқоқлиги кичик бўлиб суюқликларникига яқинлашади; 3) критик ҳароратдан юқори ҳароратда суюқликлар билан газлар орасидаги фарқ йўқолади. Суюқликларнинг мувозанат ва ҳаракат қонунлари дифференциал тенгламалар билан ифодаланади. Бошқа соҳаларда бўлгани каби гидравликада ҳам назарий тадқиқотлар натижаларини соддалаштириш мақсадида идеал суюқлик моделидан фойдаланилади. Идеал суюқлик деб, босим ва ҳарорат таъсирида ўз хажмини ўзгартирмайдиган ёки сиқилмайдиган, ўзгармас зичликка эга бўлган ва ички ишқаланиши (қовушқоқлиги) бўлмаган суюқликларга айтилади. Аслида эса, ҳар қандай суюқлик босим ёки ҳарорат таъсирида ўз хажмини ўзгартиради. Ҳар қандай суюқликда ички ишқаланиш кучлари ва қовушқоқлик бўлади. Демак, ҳақиқатда табиатда идеал суюқлик бўлмайди, яъни барча суюқликлар реал суюқликдир. Аммо баъзи суюқликларнинг қовушқоқлиги жуда кичик бўлади. Улар ҳарорат ва босим таъсирида ўз хажмини шу қадар кам ўзгартирадики, бу ўзгаришни амалда ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бундай тушунча реал суюқлик қонунлари ўрганишини осонлаштиради. Эластик суюқликларнинг хажми ҳарорат ва босим таъсирида кескин ўзгаради. Download 203.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling