Щзгармас ток машиналари
Синхрон генераторларнинг асосий характеристикалари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- С инхрон генераторнинг қисқа туташув характеристикаси
Синхрон генераторларнинг асосий характеристикалари.
Синхрон генераторларнинг қарор топган режимларида уларнинг якор чўлғамидаги ток, кучланиш билан қўзғатиш чўлғамидаги ток орасидаги боғланишни ифодаловчи характеристикалари бошқа характеристикаларининг ичида алохида гурухни ташкил этади. Бу характеристикалар ёрдамида синхрон генераторларнинг имкониятларини ўрганиш мумкин. Бу характеристикалар машинанинг параметрларини ҳисоблаш ва синхрон машинада ўтказилган тажрибаларнинг натижаларига асосланиб қуриш мумкин. Бунинг учун синхрон генераторларни якор ва қўзғатиш чўлғамларига амперметр ва вольтметрлари уланиб уларнинг кўрсатмалари ёзиб борилади. Синхрон генераторларнинг салт юриш характеристикасини қуриш учун ротори синхрон тезликда айланаётган синхрон генераторнинг якор чўлғами ҳамма учлари очиқ қолдирилиб қўзғатиш токи нолдан аста секин орттириб борилади. Бу характеристика U =f(iқ) орасидаги боғланишни аниқлаш имконини беради. Бу характеристикани қуришда f =fн ва I=0 шартлар бажарилиши керак. Салт ишлаш режимида U = Е бўлади. Агар синхрон генераторларнинг салт ишлаш характеристикалари (СИХ)ни нисбий бирликларда қуриш керак бўлса у холда (23.23) СИХ ёрдамида синхрон генераторнинг магнит занжирини холатини ва характеристикаларини қуриш мумкин. Турбогенераторларнинг магнит ўзаклари бошқа машиналарга нисбатан анча тўйинган бўлиб, тўйиниш коэффициенти Кd=1,2 гидрогенераторларда эса К=1,06. Салт ишлаш характеристикаси ёрдамида синхрон генераторнинг баъзи параметрларини ҳам аниқлаш мумкин. С инхрон генераторнинг қисқа туташув характеристикаси якор чўлғамининг барча фазаларини қисқа тўташтириб, яъни симметрик қисқа туташув режимида қурилади ва Iқт = f(iқ) боғланишни ифодалайди. Бу характеристикани қуришда U = 0 ва f= fн шартларга риоя қилиш керак. Агар якор чўлғамининг актив қаршилигини rа = 0 деб қабул қилсак қисқа туташув режимида якор чўлғамининг қаршилиги соф индуктив характерда бўлади. Бунда якорнинг бўйлама ва кўндаланг реакцияларининг магнитловчи ва магнитсизлантирувчи таъсирлари ҳисобга олинади. Синхрон машинанинг қисқа туташув режимида якор реакцияси соф магнитсизлантирувчи характерда бўлганлиги сабабли натижавий магнит майдони Ф ҳам кичик бўлади шунинг учун қисқа туташув режимда синхрон машинанинг магнит системаси тўйинмаган бўлиб, қисқа туташув характеристикаси тўғри чизиқли характерда ўзгаради. Бир фазали, икки фазали ва уч фазали қисқа туташув режимларида қурилган қисқа туташув характеристикаларининг кўринишларига синхрон машинанинг якор реакцияси таъсир кўрсатади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling