Щзгармас ток машиналари


Синхрон генераторларнинг ростлаш характеристикалари


Download 4.44 Mb.
bet125/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон генераторларнинг ростлаш характеристикалари cos =const ва f=const бўлганда iқ =f(I) боғланишни ифодалайди. Синхрон генераторларнинг ростлаш характеристикаси якор чўлғамидаги юклама ўзгарганда кучланишни ўзгармаслигини таъминлаш учун қўзғатиш токини қандай ўзгартириш кераклигини ифодалайди. Бу характеристикани қаршиликнинг катталиги ўзгартирилади ва актив қувватни ўзгартирилганда қўзғатиш токини cos=const ва U=const бўлгунга қадар ўзгартирилади. Ростлаш характеристикаларининг кўринишларига якор реакциясининг характери сезиларли таъсир кўрсатади.
Актив характердаги юкламага уланган синхрон генераторнинг ростлаш характеристикаси абсцисса ўқига параллел чизиқ бўлиб юклама номиналдан ортиб кетганда қззғатиш токи бироз орттирилади. Чунки якорнинг кўндаланг реакцияси асосий майдонини кучсизлантиради (1 эгри чизиқ) индуктив юклама эса якор реакциясининг магнитсизлантирувчи таъсирини компенсациялаш учун қўзғатиш токи катталаштирилади (эгри чизиқ). Сиғим юкламада якор реакцияси магнитловчи таъсир кўрсатганлиги учун қўзғатиш токи камайтирилади (3 эгри чизиқ).
Синхрон генераторнинг ташқи характеристикаси iқ=cost, cos  = cosr ва f=fн =сonst бўлганда U=f(I) боғланишни ифодалайди, яъни якор занжиридаги кучланиш билан якор токи орасидаги ўзгаришни кўрсатади.
Бу характеристикада қўзғатиш токини ўзгартирмасдан якор чўлғамидаги юкламани ўзгартириб синхрон генераторнинг якор чўлғамидаги кучланишини ўзгаришини кўриш мумкин. Ташқи характеристика қуйидаги тартибда қурилади. Қўзғатиш токини ўзгартирмасдан i­k =const якорга уланган юклама аста секин ўзгартирилади ва кучланишни ўзгариши ёзиб борилади.
Ташқи характеристиканинг кўринишига якор реакциясининг характери таъсир кўрсатади. Синхрон
генератор индуктив характердаги юклама билан ишлаганда якор реакцияси магнитсизлантирувчи ва сиғим характерда магнитловчи характерда таъсир кўрсатади.


С инхрон машинанинг юкланиш характеристикаси
якор токи I=const, cos =const ва f=const бўлганда уланган истеъмолчи ўзгармаган u=f(iқ) боғланишни ифодалайди. Бу характеристика якор чўлғамидаги юк токи ва қувват коэффициентини ўзгартирмасдан қўзғатиш токи ўзгар-тирилганда кучланиш қандай характерда ўзгаришини кўрсатади. Юкланиш характеристикаларини ичида синхрон машинани соф индуктив юкламага улаб аниқланган индукцион юкланиш характеристикаси айниқса катта аҳамятга эга.
Синхрон машинанинг индукуцион юкланиш характеристикаси режимида якор реакцияси соф магнитсизлантирувчи характерда бўлганлиги сабабли индукцион характеристика салт юриш характериситкасига нисбатан пастроқ ўтади. Синхрон машинанинг юкланиш характеристикасини бошланиш нуқтаси координата бошидан А нуқтага ўнг томонга силжиган. Абсцисса ўқидаги юкланиш характеристикаси бошланган нуқтагача бўлган оралиқ қўзғотиш токи масштабида асосан якор реакциясини компенсациялашга сарфланади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling