Щзгармас ток машиналари


Синхрон генераторларни паралел ишлашга улаш


Download 4.44 Mb.
bet129/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон генераторларни паралел ишлашга улаш

Электр станцияларда истемолчиларни узлуксиз равишда электр энергия билан таъминлаш мақсадида бир нечта синхрон генераторлар паралел ишлашга уланади. Шунинг ҳисобига электр таъминотини ишончлилиги таъминланади. Ҳамма параллел ишлаётган генераторлар бир хил частотали токни электр тармоқларига узатишлари керак, шунинг учун улар синхрон тезликда айланишлари шарт. Синхрон генераторни паралел ишлашга уланганда токларни бирданига ортиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шунинг учун синхрон генераторни паралел ишлашга улашдан олдин яъни салт ишлаётганида унинг параметрларини тўғрилаб олинади. Синхрон генераторни паралел ишлашга улаш олдидан бажариладиган ишлар мажмуасига генераторларни синхронлаштириш жараёни деб аталади.


Синхрон генераторларни паралел ишлашга улаш учун қуйидаги шартлар бажарилади:
1. Синхрон генераторнинг кучланиши тармоқнинг ёки ишлаётган генераторнинг кучланишига тенг бўлиши Ur=Ur
2. Генераторнинг частотаси fr тармоқ частотасига тенг бўлиши.
3. Генераторнинг фазаларини кетма-кетлиги тармоқнинг фазаларини кетма-кетлиги билан бир хил бўлиши.
4. Генераторнинг кучланиши Ur тармоқ кучланиши билан бир хил фазада бўлиши.
Юқоридаги шартлар бажарилганда генераторнинг ва тармоқнинг кучланиш векторлари бир хил тезликда айланади. Улаб-узгичнинг контактлари орасидаги кучланиш нолга тенг бўлади, шунинг учун генератор уланганда ток бирданига ортиб кетмайди.
Генератор билан тармоқ кучланишини тенглаштириш учун генераторнинг қўзғатиш токи ўзгартирилади.
Кучланишнинг частотасини тенглаштириш учун роторни айлантираётган бирламчи двегателнинг тезлиги ўзгартирилади. Фазаларнинг кетма-кетлигини бир хиллиги бир марта генераторни биринчи марта уланаётганда текширилади. Генераторнинг ва тармоқнинг кучланишларини фаза бўйича мос тушишларини лампалар, нуль нуқтали вольтметрлар ёки махсус синхроноскоплар ёрдамида текширилади. Генераторларни нотўғри улаш оғир аварияларга сабаб бўлиши мумкин.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling