Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet137/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Назорат саволлари.
1. Ўтиш жараёнлари синхрон машиналарнинг ишига қандай таъсир кўрсатади?
2. Синхрон машинанинг магнит майдонини қандай сўндириш мумкин?
3. Ўтиш жараёнинг токлари қандай ташкил этувчилардан иборат?
4. Нима учун тасодифдан рўй берадиган қисқа туташувлар синхрон машинилар учун хавфли бўлиб хисобланади?
5. Ўтиш токининг зарбий қиймати қандай аниқланади.


Тавсия этилган адабиётлар.



  1. А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974.674-686 бетлар

  2. У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972.238-244 бетлар

  3. Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил.119-129 бетлар

26-МАЪРУЗА


СИНХРОН МОТОРЛАРЛАРНИНГ ТЕНГЛАМАЛАРИ.


Режа:
1. Синхрон моторлар,уларнинг қўлланилиши.
2. Синхрон моторни ишга тушириш.
3. Синхрон машиналарнинг асинхрон режимлари


Таянч сўз ва иборалар
Синхрон машиналар, мотор режими, ишлаб чиқариш, қувват, момент, турғунлик, кучланиш, вектор диаграмма, ишга тушириш, синхрон моторлар, кучланишни пасайтириш, синхрон режим, синхрон тезлик, иш характеристикаси, салт ишлаш, қўғатиш чўлғами, аёнсиз қутбли, реактив қувват, ўта қўзғатилган ва етарли қўзғатилган.


Синхрон моторлар,уларнинг қўлланилиши.

Синхрон мотор тузилиши жихатдан синхрон генератордан фарқ қилмайди. Синхрон машина мотор сифатида ишлаши учун унинг статор чўлгами уч фазали электр тармоғ


ига, қўзгатиш чўлгами эса ўзгармас ток манбаига, яъни қўзгатгичга уланиши лозим.
Электр тармоқ билан паралелл ишлаб турган синхрон генераторнинг бирламчи моторининг қуввати камайтирилса, θ бурчаги кичиклашади. Бирламчи мотор қуввати синхрон машинанинг салт ишлашидаги қувватигача камайтирилса θ бурчаги хам 0 га тенг бўлади. У холда машинанинг э.ю.к. тармоқ кучланишига тенг ва йўналиши қарама қарши бўлади. Энди машина ўқига бирор тормозловчи момент таъсир этса э.ю.к. Е0 вектори тармоқ кучланишини Uт векторидан кейинда қолади. У холда θ бурчаги манфий бўлади.
Бу шароитда статор чўлгамлари электр тармоғидан ток қабул қилади. Статор чўлгамидан уч фазали ток ўтганда унда айланма магнит майдони хосил бўлади. Бу майдон фазода тезлик билан айланади. Бу ифода асинхрон машинанинг статорида хосил бўлган айланма магнит майдон айланиш тезлигини аниқлашда хам қўлланилади. Синхрон моторнинг ишлаш принципи статорда хосил бўлган айланма магнит майдон билан ротор магнит қутблари хосил қилган магнит майдоннинг ўзаро таъсирига асосланган.
Синхрон машина мотор сифатида ишлаганда хам электромагнит моментнинг θ бурчак билан богланиши яъни М=f (θ) унинг бурчак характеристикаси дейилади. Моторнинг бурчак характеристикаси координата системасининг учинчи квадратида чизилади.
Умуман синхрон машина учун чизилган бурчак характеристикасининг мусбат қисми генераторга тегишли бўлса, манфий қисми синхрон моторга тегишли бўлади.
Генератор сифатида ишлаган машина учун аниқланган ўта юкланиш имкониятини, синхронловчи қувват ва момент тушунчалари хамда формулалари синхрон моторга хам тегишли бўлади.
Синхрон мотор номинал юк билан ишлаганда θ бурчак 20-300 орасида ўзгаради. Синхрон моторнинг ўта юкланиш қобилияти яъни га тенг бўлади. Моторда хосил бўлган айлантирувчи момент тармоқ кучланишига тўғри пропорционал бўлади. Моторнинг юки ўзгарса, θ бурчак ўзгаради лекин машинанинг ротори агрегат инерцияси туфайли юкнинг янги қийматига мос вазиятни тезда ололмайди ва маълум вақт янги вазият атрофида тебранади. Бу тебраниш тезда сўнади ва у яна барқарор ишлаб кетади.
Моторга берилган кучланиш ва унинг қуввати ўзгармас бўлганда статор чўлгами токининг қўзғатиш токи билан боғланиши синхрон моторнинг U симон характеристикаси дейилади. Синхрон машина статор мотор режимида ишлаганда статор чўлгамларида э.ю.к. хосил бўлади. Бу э.ю.к. нинг катталиги тахминан тармоқ кучланиши U1 га тенг бўлади. Статор чўлгамининг э.ю.к. ни машинанинг умумий магнит оқимини хосил қилади. Машинанинг умумий магнит оқимини эса ротор ва статорнинг магнитловчи кучлари хосил қилади.
Агар тармоқ кучланиши U1≈ (-Е1) =сonst бўлса машинада умумий магнит оқими Ф доимо бир хил қийматга эга бўлади. Умумий магнит оқимини хосил қилувчи магнитловчи кучлардан бири ўзгарса, иккинчиси тескари томонга ўзгаради, натижада машинанинг магнит оқими ўзгармайди. Қўзгатиш токи Iқ ортганда роторнинг магнитловчи кучи ортади, демак статорнинг магнитловчи кучи камаяди. Синхрон моторнинг қўзгатиш токи номинал қийматидан кичик бўлганда, у кейинда қолувчи ток билан; Катта бўлганда эса олдинда келувчи ток билан ишлайди.
Синхрон мотор роторнинг айланиш тезлиги п2, статор токи I1, моторга тармоқдан берилган қувват Р1 фойдали айлантирувчи моменти М2 хамда қувват коэффициенти cosφ ва фойдали иш коэфициентининг мотордан олинадиган фойдали қувват Р2 билан боғланишлари [яъни п2, М2, I1, Р1, cosφ,η=f(Р2)] унинг иш характеристикалари дейилади. Иш характеристикалар тармоқ кучланиши ва унинг частотаси хамда қўзғатиш токи ўзгармас бўлганда текширилади.
Мотор токи

Фойдали Р2 қувват ортган сари тармоқдан олинган I1 ток ҳам ортиб боради.
Юкланиш (0,50,75) Р2н да моторнинг фойдали иш коэфициенти энг катта қийматга эга бўлади.
(186-расм). Электр тармоғидан синхрон моторга берилган қувват унинг ўқидан ишчи механизмга узатилган ҳамда исроф қувватлар йиғиндисига тенг бўлади. Юк ортиши билан Р2 ҳам ΣР ҳам ортади. Шунинг учун Р1 қувват Р2 нисбатан тезроқ ортади. Бошқача айтганда, электр исроф қувват токнинг квадратига пропорционал. Р1=f(Р2) боғланиш юқори эгилган чизиқ кўринишида бўлади. cosφ1= f(Р2) боғланиш мотор салт ишлаганда унинг қўзғатиш токига боғлиқ бўлади. Мотор слт ишлаганда cosφ1=1 бўлса, юк орта бориши билан қувват коэффициенти камая боради.
Юкланиш (0,5-0,75)да моторнинг фойдали иш коэффициенти энг катта қийматли бўлади.
Синхрон мотор ротори статорнинг айланувчи магнит майдони йўналишида айланади. Роторнинг айланиш йўналиши тармоқ кучланиши айрим фазаларнинг кетма-кет келиши ҳамда статорда фаза чулғамларининг жойлашиш тартиби билан аниқланади. Фаза симларининг иккитаси ўрни алмаштирилса роторнинг айланиш йўналиши ўзгаради.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling