Щзгармас ток машиналари


Синхрон моторни ишга тушириш


Download 4.44 Mb.
bet138/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон моторни ишга тушириш

Синхрон моторни тўғридан-тўғри электр тармоқига улаб, юргизиш мумкин эмас, чунки роторнинг инерция моменти катта, у статорнинг айланма магнит майдони кетидан эргашган ҳолда айлана олмайди. Ротор синхрон тезлик билан айланганда айлантирувчи элекромагнит момент доимо бир томонга йўналади. Синхрон мотор ўзгарувчан ток зажирига тўғридан-тўғри уланса, мотор айланмайди, чунки электромагнит момент роторни синхрон теликда айлантира олмайди.


Синхрон моторни бир неча усул билан юргизиш мумкин.
А) Синхрон моторни бирор ёрдамчи мотор ёрдамида ишга тушириш. Моторни бу усулда юргизиш синхрон генераторни паралел улашга ўхшайди. Олдин мотор ротори синхрон тезликкача айлатирилади ва магнит майдон ҳосил бўлганда у тармоқ билан синхронланади. Сўнгра ёрдамчи мотор электр тармоқидан узилади. Одатда ёрдамчи мотор қуввати синхрон мотор қувватининг 5-15% ни ташкил қилади. Ёдамчи мотор қуввати кичик, синхрон мотор бу усул билан юксиз ёки кам юк билан юргизилади. Одатда ёрдамчи мотор сифатида қутблар сони синхрон мотор қутблар сонидан иккита кам бўлган фаза роторли асинхрон мотор ишлатилади. Асинхрон мотор занжирига махсус реостат уланади. Ҳозирги вақтда бу усул билан катта қувватли синхрон компенсаторлар юргизилади.
Б) Синхрон моторни асинхрон усулда юргизиш. Бу усулда роторнинг магнит қутубларида махсус юргизиш чўлғами бўлган синхрон моторлар юргизилади. Бу чулғам синхрон генератор роторининг тинчлантирувчи чўлғамига ўхшайди. 186–расм да синхрон моторни бу усулда юргизиш схемаси берилган. Қўзғатилмаган синхрон мотор уч фазали ток тармоқига уланади. Статорнинг айланма магнит майдони роторнинг юргизиш чуғамида э.ю.к. ҳосил қилади. Қисқа туташган стерженларда ток ҳосил бўлади. Бу токни айланма магнит майдон билан ўзаро таъсирида ротор айланади. Бу холда юргизиш чўлғами моторнинг синхрон ишига таъсир этмайди.
Синхрон моторни бу усулда юргизишда қўзғатиш чўлғами очиқ холда қолдириш мумкин эмас. Чунки синхрон тезлик билан кесиб ўтувчи статор магнит оқими ўрамлар сони катта бўлган қўзғатиш чулғамда катта (3000-4000) В э.ю.к. ҳосил қилади. Бу эса чўлғам изоляцияси учун ва кишилар учун хавфлидир. Бундан сақланиш учун ротор тўла айлангунча қўзғатиш чўлғами ўз қаршилигидан саккиз ўн марта катта қаршиликга қайта улагич ҚУ ёрдамида уланади.
Синхрон моторга қўзғатиш токи берилганда у синхрон ишлаб кетади. Моторнинг синхрон ишлашини кузатиш учун ротор занжирига амперметр уланади. Амперметр стрелкаси тебранмай қолганда мотор синхрон ишлайди.
Бу усулда синхрон моторни юргизиш пайтида ток қиймати ортса, автотрансформотор ёрдамида камайтирилади.
Электр тармоқининг қуввати катта бўлса, синхрон мотор тўғридан тўғри тармоққа улаб юргизилади.
Ишлаб турган синхрон моторни тўхтатиш учун юк узиб қўйилади, статор токи камайтирилади сўнгра тармоқдан узилади ва разрядловчи қаршиликка уланади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling