Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet140/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Назорат саволлари.
1. Синхрон машиналарнинг носимметрик режимларини тушунтириб беринг.
2. Синхрон машиналарнинг носимметрик режимларини қандай усуллар ёрдамида ўрганилади?
3. Синхрон машиналарнинг нол кетма-кетлик токлари уларнинг иш режимларига қандай таъсир кўрсатади?
4. Синхрон машиналарнинг асинхрон режимларини тушунтириб беринг.
5. Синхрон машиналарнинг асинхрон режимларида қандай моментлар хосил бўлади?
Тавсия этилган адабиётлар.



  1. А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974. 751-760 бетлар

  2. У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. 249-250 бетлар

  3. Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил. 130-137 бетлар

27-МАЪРУЗА

СИНХРОН КОМПЕНСАТОРЛАР. МАХСУС СИНХРОН МАШИНАЛАР.


Режа:

  1. Синхрон компенсаторлар

  2. Махсус синхрон машиналар

3. Синхрон машиналарнинг қўлланган қўзғатиш тизимлари.
4. Бошқариладиган ярим ўтказгичли қўзғатиш тизими.


Таянч сўз ва иборалар
Синхрон машиналар, мотор режими, ишлаб чиқариш, қувват, момент, турғунлик, кучланиш, вектор диаграмма, ишга тушириш, синхрон моторлар, кучланишни пасайтириш, синхрон режим, синхрон тезлик, иш характеристикаси, салт ишлаш, қўғатиш чўлғами, аёнсиз қутбли, реактив қувват, ўта қўзғатилган ва етарли қўзғатилган.


Синхрон компенсатор

Синхрон моторнинг қўзғатиш токи номинал қийматидан кичик бўлса,у тармоқ кучланиши векторига нисбатан кейинда қолувчи ток билан ишлайди. Бунда қувват коэффициенти кичик бўлади. Агар қўзғатиш токи номинал қийматидан катта бўлса,у тармоқ кучланиши векторига нисбатан олдинда келувчи ток билан ишлайди. Бунда тармоқнинг қувват коэффициенти катталашади. Синхрон моторнинг шу ҳусусиятидан электр тармоқининг қувват коэффициентини оширишда фойдаланади.


Синхрон компенсатор енгил ва юксиз ишлайдиган синхрон мотордир. Бундай моторнинг қўзғатиш токи одатдаги синхрон моторнинг қўзғатиш токидан катта бўлади.
Компенсатор тармоққа уланмасдан олдин истеъмолчи тармоқдан Р= UI cosφ қувватни олади. Синхрон конпенсатор истеъмолчига параллел уланганда ундаги қувват исрофи эътиборга олинмаса, тармоқдан олинган қувватнинг қиймати 0 га тенг дейиш мумкин. Шундай қилиб истемолчига синхрон компенсатор паралел уланганда электр станциялардаги ишлаб турган генератордан электр узатиш линиялари орқали келадиган токнинг қиймати камаяди. Синхрон компенсатор тамоқдан истеъмолчига бериладиган реактив қувватни камайтиради. Қувватнинг актив қисми бир ҳилда қолаверади. Синхрон компенсаторлар қўзғатиш токи номинал қийматидан кичик бўлганда ҳам ишлайди. Бунда у электр тармоғига фазаси кучланиш векторидан кейинда қоладиган реактив ток беради.
Одатда синхрон компенсаторларнинг қўзғатиш токи автоматик ўзгартирилади. Синхрон компенсаторнинг қуввати қуйидагича аниқланади:

Q=Pўрт(tg1- tg2) (кВар)


Бунда: Q- компенсацияланадиган реактив қувват.


Pўрт - Бир суткада корханага берилган ўртача актив қувват (квт).
tg1- компенсациялашдан олдинги 1 бурчак.
tg2- компенсациялашдан кейинги 2 бурчак.

Синхрон компенсатор ҳам синхрон мотор каби юргизилади. Синхрон компенсатор юксиз ишлайди, шунинг учун юргизиш анча енгил, юргизиш токи кичик, роторнинг тўла айланиб кетиш вақти қисқа бўлади.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling