Щзгармас ток машиналари


Синхрон машинанинг ўзгармас ток генератор қўлланган қўзғатиш тизими


Download 4.44 Mb.
bet142/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон машинанинг ўзгармас ток генератор қўлланган қўзғатиш тизими

Синхрон машиналарнинг қўзғатиш тизимларида кўпинча параллел қўзғатишли ўзгармас ток генераторлари қўлланилади. Кичик қувватли машиналарда ўзгармас ток генератори роторга ўрнатилади. Катта қувватли синхрон машиналарда қўзғатувчи генератор алохида фундаментга ўрнатилади. Гидрогенераторларда ҳам қўзғатувчи генератор, роторнинг валига ўрнатилади. Айланиш частотаси 60÷150айл/мин бўлган катта қувватли генераторларда қўзғатувчи генераторнинг қуввати ва ўлчамлари анча катта бўлади. Катта қувватли қўзғатувчи генераторнинг ўлчамлари катта бўлганлиги сабабли, анча кучли электромагнит инерцияга эга бўлади, бундай хол қўзғатиш тизимини автоматик бошқариш схемаларининг эффективлигини анча пасайтиради, шунинг учун катта тезликда (n=750÷1500 айл/мин) айланадиган алохида қўзғатувчи генераторлар қўлланилади. Бундай тизимда қўзғатувчи генераторни айлантирадиган асинхрон мотор алохида синхрон генераторга уланади ёки станциянинг шиналарига уланиши ҳам мумкин. Шинага уланган асинхрон моторнинг ишончли ишлаши анча пасаяди, шунинг учун бу асинхрон моторларнинг максимал моменти анча юқори бўлади (Мм≥ 4Мн), ёки асинхрон мотор – қўзғатувчи генератор агрегатида маховик қўлланилади. Қуввати Рн=100 минг кВт бўлган турбогенераторларда ҳам қўзғатувчи генератор роторда ўрнатилади, лекин Рн>10000 кВт турбогенераторларда қўзғатувчи генераторларнинг ўлчамлари катталашиб уланиб ко nн=3000 ÷3600 айл/мин тезликда таёрлаш имкони бўлмай қолади. Бундай холларда чет мамлакатларда қўзғатувчи генераторлар nн=750÷1000 айл/мин синхрон машинанинг валига редуктор орқали уланади. Қўзғатувчи генераторларнинг қуввати ортиб кетганда уларни қўзғатиш учун ёрдамчи кичик қувватли генераторлардан фойдаланилади. Синхрон машинанинг қўзғатиш токини узгартириш учун ёрдамчи қўзғатувчи генераторнинг қўзғатиш токи ўзгартирилади.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling